Германия қуруқлик чегараларидаги назоратни тиклайди
Бу чоралар ноқонуний миграциянинг олдини олишга қаратилгани таъкидланмоқда.
Германия ҳукумати ноқонуний мигрантлар оқимини камайтириш мақсадида 16 сентябрдан бошлаб мамлакатнинг барча қуруқлик чегараларида вақтинчалик назорат жорий этиш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазирлигига таяниб AP хабар берди.
«Вазирлик Европа Иттифоқини олти ой муддатга Франция, Люксембург, Нидерландия, Белгия ва Дания билан қуруқликдаги чегараларда чегара назоратини жорий этиш қарори ҳақида хабардор қилди», дейилади агентлик хабарида.
«Биз аниқ чора-тадбирлар орқали ички хавфсизлигимизни мустаҳкамлаяпмиз ва ноқонуний миграцияга қарши қатъий позицияни эгаллашда давом этмоқдамиз», деди Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер.
Аввалроқ Германия Полша, Чехия, Австрия ва Швейцария билан чегараларида ҳам назорат жорий қилган эди.
Германия Шенген зонасининг бир қисми бўлиб, унинг аъзолари ички чегараларда чегара назоратини бекор қилган. Бироқ, фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда, ушбу назоратни вақтинча қайта тиклашга рухсат берилади.
Мавзуга оид
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
09:30 / 12.10.2024
Германия махсус кучлари Болтиқбўйи инфратузилмасини қўриқлаш учун юборилади
13:50 / 10.10.2024
ГФР давлат хизматчилари ва инфратузилма ходимларини текширишни кучайтиради
09:10 / 10.10.2024