Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси июл-август ойларида қарийб 20 миллиард сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олдини олди.
Харидлар бўйича энг кўп қоидабузарликлар Қўқон ободонлаштириш бошқармаси (6,3 миллиард сўм) ва Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасида (1,7 миллиард сўм) қайд этилган.
Қўмитанинг таъкидлашича, савдолар давомида рақобатни чеклайдиган, шунингдек, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар амалга оширилган.
Текширувлар натижаларига кўра, харидорларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, ноқонуний амалга оширилган харидлар бекор қилинди.
Жумладан, Андижон вилояти мисолида:
- Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 100 млн сўмлик;
- Марҳамат туман Ободонлаштириш бошқармасининг 200 млн сўмлик;
- Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейининг 180 млн сўмлик;
- Хонобод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 645 млн сўмлик;
Бухоро вилояти мисолида:
- Жондор туман Тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Пешку туман ихтисослаштирилган мактабининг 270 млн сўмлик;
- Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 650 млн сўмлик;
Жиззах вилояти мисолида:
- Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейининг 1 млрд сўмга яқин;
Қашқадарё вилояти мисолида:
- Яккабоғ туман Ободонлаштириш бошқармасининг 150 млн сўмлик;
- Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 1,7 млрд сўмлик;
Хоразм вилояти мисолида:
- Боғот тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 1,1 млрд сўмлик;
- Урганч шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 млрд 22 млн сўмлик;
Наманган вилояти мисолида:














