Полша Россия ва Беларус ҳакерларининг қўшма диверсиясини тўхтатиб қолди
Полша бош вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, кибержиноятчилар гуруҳи «маълумот олиш, шахслар ва ташкилотларни шантаж қилиш» мақсадида бўлган.
Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия ва Беларус ўртасида Полшадаги барқарорликни бузишга қаратилган қўшма қўпорувчилик операциясини тайёрлаган ҳакерлар гуруҳини фош қилди. Бу ҳақда Варшавада 9 сентябр, душанба куни мамлакат бош вазири ўринбосари, рақамлаштириш вазири Кшиштоф Гавковский маълум қилди. Унга кўра, Беларус ҳудудидан фаолият олиб борган ҳакерлар Полша давлат идоралари ва ҳарбий буюртмаларни бажарувчи давлат компаниялари ресурсларига бузиб киришган.
Кибержиноятчиларнинг вазифалари орасида «маълумотни товламачилик йўли билан олиш, шахслар ва ташкилотларни шантаж қилиш, шунингдек, ҳақиқий киберуруш олиб бориш» бўлган, деди вазир. Мисол тариқасида у Полшанинг антидопинг агентлиги POLADA’га ҳакерлар ҳужумини келтирди.
Кшиштоф Гавковский гуруҳда қанча одам борлиги, шунингдек, қўлга олинганлар сонига аниқлик киритмади. Унинг қўшимча қилишича, йил бошидан буён 400 мингта эҳтимолий киберҳужумлар қайд этилган, бу бутун 2023 йилдагидан (370 минг) сезиларли даражада кўп.
Германия контрразведкаси Россиядан киберҳужумлар хавфи ҳақида огоҳлантирди
Германияда демократик қонун устуворлигига таҳдидларни кузатиш ва контрразведка фаолиятини ўз ичига олган Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси Россиянинг Европа Иттифоқи давлатлари ва НАТО объектларига ҳакерлик ҳужумлари таҳдиди ҳақида огоҳлантирди. Тегишли огоҳлантириш 9 сентябр куни идора сайтида чоп этилган хабарда келтирилган.
Унда айтилишича, идора халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Россия қуролли кучлари бош штаби бош бошқармасининг (илгари "ГРУ" номи билан машҳур бўлган ) 29155-бўлинмаси томонидан киберҳужумларнинг ҳозирги таҳдиди ҳақида огоҳлантиради. Шунингдек, постда Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси Америка разведка идоралари билан биргаликда Россиянинг бутун дунё бўйлаб киберфаолияти ҳақида маълумот берувчи 5 сентябрдаги хабарга ҳавола ҳам мавжуд.
Ҳисоботда, шунингдек, 29155-бўлинманинг қўпорувчилик ҳаракатлари ва қотилликка уринишда иштирок этгани маълум қилинган. Бу бўлинма, бошқа нарсалар қаторида, 2018 йилда икки томонга ишлаган агент Сергей Скрипални заҳарлашда айбланмоқда. "ГРУ" полковниги Скрипал Британия разведкасига ўтиб кетган, фош этилган ва 2010 йилда жосуслар алмашинувининг бир қисми сифатида қўйиб юборилган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
-
“Энг хавфсиз парвоз танланади” – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” осмондаги фавқулодда ҳолатга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03
-
Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!
Ўзбекистон | 17:00
-
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
Жамият | 16:54
Мавзуга оид
23:14 / 12.01.2025
Полшада ўтган йил йўқолган миналар IKEA дўконидан топилди
08:30 / 10.01.2025
Полша Нетаняҳуни ХЖC ордери бўйича ҳибсга олмасликка ваъда берди
17:24 / 09.01.2025
Полша президенти Нетаняҳу Освенцимдаги тадбирга ташриф буюрса, уни ҳибсга олмасликни сўради
21:42 / 08.01.2025