Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Германия билан чегарада чегара назоратини жорий қилди
Полшага Германиядан кириб келаётганларни тасодифий текшириш ноқонуний муҳожирларнинг «назоратсиз оқимини чеклаш» учун мўлжалланган, деди Полша бош вазири Доналд Туск. Германия чегарадаги тартибсизликлардан хавотирда.
Полша 7 июл, душанба куни Германия билан чегарада стационар чегара назоратини жорий қилди. Тасодифий текширувлар 52 назорат-ўтказиш пунктида ярим тунда бошланди ва камида 5 августга қадар давом этади. Худди шундай чоралар Литва билан чегарада ҳам кўрилади.
Чегарани кесиб ўтаётганларнинг паспорти ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари текширилади. Полша чегарачилари автобуслар, микроавтобуслар ва йўловчилар сони кўп бўлган енгил автомобилларга, ойналари қорайтирилган автомобилларга алоҳида эътибор қаратади. Полша бош вазири Доналд Тускнинг айтишича, бу чора-тадбирлар ноқонуний муҳожирларнинг «назоратсиз оқимини чеклашга» ёрдам беришга қаратилган.
Туск Варшава Берлиннинг ҳаракатларига жавобан бундай қарорга келганини бир неча бор таъкидлаб келган. Май ойи бошида янги федерал ички ишлар вазири Александр Добриндт чегара назоратини кучайтириш ва Полша чегарасида бошпана сўровчилар аризасини рад этишни буюрди. Ундан аввалги вазир Нэнси Фезер 2023 йил октябр ойида Полша билан чегарада стационар назоратни жорий қилган эди.
Германия бизнеси уюшмалари Полша чегараларини назорат қилишнинг янги чораларидан хавотир билдирди. Германия Савдо-саноат палатаси (DIHK) бош директори Ҳелена Мелников Handelsblatt'га бу Германияда ишлаётган полшалик фуқароларнинг иш жойига бориши ва қайтишини қийинлаштириши, чегара ҳудудларидаги турли компаниялардан, фабрикалардан супермаркетларга ва умумий овқатланиш корхоналарига ходимларнинг ишдан кетишига олиб келишини айтди. Мелников бу муаммони ҳал қилиш учун «қўшни давлатлар ўртасидаги прагматик келишувлар»га чақирди.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026