Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда боғча тарбиячиси ва ҳамшираси болалар кўз ўнгида бир-бири билан муштлашди
Аввалига оғзаки бошланган жанжал кейин муштлашувга айланган.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган давлат боғчасида икки нафар тарбиячи болалар кўз ўнгида бир-бири билан жанжаллашиб, муштлашган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеоларда тарбиячилар жанжаллашаётгани, болалар йиғлаб тургани ва тарбиячилардан бири ерда ётгани, шунингдек қонаган қўл тасвирланган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳодиса Қўшработ туманидаги 31-сонли давлатга қарашли боғчада содир бўлган.
Боғча ҳамшираси ва тарбиячиси ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.
“Айни пайтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда”, дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026