Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
Криштиану Роналду YouTube-каналида Рио Фердинанд билан подкастининг навбатдаги қисмини эълон қилди ва унда Мадрид клубидаги фаолияти, Мбаппенинг «Реал»га мослашиши ҳақидаги фикри ва Тони Крооснинг фаолиятини якунлашига муносабати ҳақида гап боради.

Фото: Видеодан кадр
Рио: — Кел, Европа футбол клублари ҳақида гаплашамиз. Сенинг улар билан катта ҳикоянг бор. «Реал», сен у ерда фантастик йилларни ўтказгансан. Аввало, уларнинг ўтган мавсуми ҳақида қандай фикрдасан?
Роналду: — «Реал» Мадрид яхши кўринмоқда. Бу шундай жамоаки, босим остида бўлса ҳам, шошмайди. Кўпчилик уларни омадли дейди, лекин гап омадда эмас. Улар ўз миясини мана шундай вазиятлар учун тайёрлайди. «Бернабеу»даги муҳит бутунлай бошқача. У ердаги энергия бошқаларникидан фарқ қилади. Бошқа жамоалар келиб гол урса ҳам, 90-95 дақиқани даҳшатли босим остида ўтказади. «Реал» мен учун тарихдаги энг яхши клуб. Улар бундан кейин ҳам шундай бўладими-йўқми, билмайман, лекин келинг, кўрайлик-чи! Ҳозир у ерга Мбаппе борди ва ўйлашимча, у билан жамоа кучли бўлишда давом этади. Лекин улар ўтган йилдан кўра яхшироқ бўладиларми, билмайман. Фақат Худо билади, лекин у ерда фантастик жамоа бор. Ишонаманки, улар яна дунёнинг энг кучли клубларидан бири бўлади.
— Ушбу клубдалигингда ҳар мавсум ақлбовар қилмас даражада кўп гол урардинг. Бу даражадаги босим остида қандай қилиб буни уддалардинг?
— У ерда титуллар ютдим, голлар бўйича рекордчига айландим ва мен учун ушбу клубда 8-9 йил давомида ўйнаш, 4 карра Чемпионлар Лигасини ютиш росмана бахт бўлган. У ерда ҳамма нарсани ютишга эришганман. Мен бу клубни жуда севаман.
— Сен босиб ўтган йўлни ҳозирда Мбаппе ҳам ўтамоқда. Бироқ сенинг бу клубга ўтишинг ўша вақт учун жуда катта воқеа эди ва бир гал суҳбатлашганимизда кийим алмаштириш хонасидаги испан контингенти билан мослашиб кетиш қийин кечганини айтгандинг.
— Ўша пайтда футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айлангандим. Бу ўзига яраша босим берарди, бироқ ўзимга ўзим, агар мен Премер-лигада энг зўр футболчи бўлсам, «Олтин тўп» ва Чемпионлар Лигасини ютган бўлсам, нега қўрқишим керак, дедим. Муваффақият қозонишимга ишонардим. Ўз иқтидорим ва имкониятларимга ишонаман. 24 ёш эдим ва янги давлатга кўникишим керак эди. Аммо доим позитив кайфиятда қолганман. Дунёдаги энг зўр клуб ва бу ерда «Манчестер Юнайтед»да қилганимдек тарих яратмоқчи эдим.
Менимча, бунинг уддасидан чиқдим. Мени биласан, чақириқларга доим лаббай деб жавоб берадиган инсонман ва одамларга ўзимни исботлашни яхши кўрардим. Ҳатто шу ёшимда ҳам одамлар мен ҳақимда ўйлаётганларига буткул тескари натижалар билан уларни ҳайрон қолдиришга ҳаракат қиламан. Ҳа, бу қийин кечган, лекин «Реал»да ўйнаганимдан бахтиёрман.
— Килиан Мбаппе у ерга мослашиб кетиши учун нима қилиши керак деб ўйлайсан?
— Мен у катта қийинчиликка учрайди, деб ўйламайман. Чунки, бу клубда структура яхши шаклланган. Ва уларда яхши мураббий, ажойиб президент бор ҳамда улар клубда анча йиллардан бери ишлаб келмоқда. Килиан — рақобатбардош йигит ва у ҳаммага нималарга қодирлигини аллақачон кўрсатиб бўлган. Фикримча, у кейинги йилларда «Олтин тўп»ни юта оладиган қобилиятга эга. Шунингдек, Ҳоланд, Беллингҳэм, Винисиус, Ламин… Ўйлашимча, бу янги авлодда ажойиб иқтидорлар бор.
— Сенинг шу ёшда бу қадар зўр ўйнашингдан ҳайратга тушамиз ва Пепе менга сен билан муносабатлари ҳақида гапириб берганди. Менга тушунтириб бера оласанми, сен ва у бундай даражани 40 ёш арафасида қандай ушлаб қолгансан?
— Биз Пепе билан Еврода экстра бўлимларда ўйнадик, 4 кундан кейинги ўйинимиз яна қўшимча бўлимларга ўтди ва биз уни ҳам тўлиқ ўтказдик. Одамлар буни етарлича қадрлашмайди, нега биз ҳамон майдондалигимиз ҳақида саволлар беради. Лекин бу мен қилишни хоҳлаган нарса. Гуржистонга қарши 90 дақиқа ўйнамадим. Бунинг барчаси дунёқараш билан боғлиқ. Қайсидир ёшга етганингда фарқни дунёқарашинг белгилайди, тананг эмас. Агар ўзингга яхши қарасанг, тананг сенга 10-15 йил яхши хизмат қилиши мумкин. Ундан кейин эса сенга ақл керак бўлади. Чунки, барча спорт турларида фаолиятни якунлашнинг ўртача ёши 30 ва 40 оралиғида. Теннис, Формула 1, футбол ва бошқалар… Сендаги гармонлар ва барча хусусиятлар шуни талаб қилади. Бу — ҳаёт қонуни. Лекин Пепе ва мен инсон ўз танасини парвариш қилса, қанчалик узоққа бора олиши мумкинлигига яхши намуна бўла олдик.
— У майдонга тушса, энг жанжалкаш одамга айланади-а?
— Ҳа, лекин ҳаётда жуда яхши йигит ва уни ўта профессионал одам сифатида биламан.
— Тасаввур қил, сен мавсумни «Олтин бутса» билан якунладинг. Миянгдан қандай ўйлар ўтадики, кейинги мавсум яна шу ишни қилишга ўзингда мотивация топасан?
— Мен буни иштиёқ билан боғлайман. Бу менда футболга нисбатан ҳамон сақланиб турган очлик. Мен футболнинг касалига айланиб қолганман. Мен голлар уришга шу қадар боғланиб қолганманки, шу ёшимда ҳам буни бирдек хоҳлайвераман.
— Фаолиятини узоқ давом эттириш ҳақида гапирарканмиз, баъзи футболчиларнинг уни анча эрта якунлаши ҳақида ҳам фикр алмашсак. Мисол учун, Тони Кроос 34 ёшда тўхтатди ва менимча, у ҳали ўйнай оларди. Менга у ҳақида гапириб бер, у билан бир неча йил ўйнагансан?
— Бу — унинг футболга ва ҳаётга бўлган қараши. Биз футболдан ташқаридаги ҳаётида нималар бўлаётганини билмаймиз. Биз уни ҳурмат қилишимиз керак. Баъзилар узоқ йиллаб футбол ўйнаяпти, бироқ ҳаммамиз ҳам бир хил эмасмиз-ку. Унинг қарорини ҳурмат қиламан, чунки Тони бир нарсани қиламан дедими, албатта охирига етказадиган инсон. Агар мендан у яна бир неча йил ўйнай олармиди, деб сўрасанг, ҳа дейман. Лекин балки, унда футболга алоқадор бўлмаган муаммолар бордир. Биз уни ҳурмат қилишимиз керак.
Абдулбасит Валихонов таржимаси
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025
«Реал»да сенсацион мағлубият, «Сити» кубок ютмоқчи. Кун ўйинлари

12:56 / 24.02.2025