Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Диана Жонсон мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётган вақтда номаълум шахс унинг ҳамёнини ўғирлаб кетди.
Фото: PA Media
The Guardian хабар беришича, ҳодиса вақтида Жонсон Полиция суперинтендантлари ассоциациясининг анжуманида сўзга чиққанди. У ўз нутқида ғайриижтимоий хулқ-атвор, ўғрилик ва дўконлардан мол ўғирлаш эпидемияси тарқалгани ҳақида огоҳлантирган. Вазирнинг таъкидлашича, “лейбористлар ҳукумати бу муаммони консерваторлардан мерос қилиб олган”.
Конференция якунланганидан сўнг, ИИВ раҳбари шахсий буюмлари, шу жумладан, ҳамёни ўғирлангани тўғрисида полицияга ариза билан мурожаат қилди. Ҳозирча жиноятчи аниқланмаган.
ИИВдаги манба Жонсондан ҳамён ўғирланганини тасдиқлади.
BBC Буюк Британия Миллий статистика хизмати маълумотларига таяниб, хабар беришича, Англия ва Уэлсдаги дўконларда ўғриликлар сўнгги 20 йил ичида энг юқори даражага етган.
Мавзуга оид
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
13:29 / 14.01.2026
Эронда қурбонлар сони ўсмоқда: ЕИ ва Британия санкцияларни кучайтиришга тайёрланяпти
19:15 / 12.01.2026
Буюк Британия Украина учун янги баллистик ракета ишлаб чиқади
16:04 / 12.01.2026