Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада капалак ўғрилари 200 минг доллар жаримага тортилди
Шри-Ланкада юзлаб эндемик ҳашаротлар, жумладан, 92 турдаги капалакларни ўғирлашга уринган италиялик ота-бола қўлга олиниб, уларга жарима белгиланди.
Шри-Ланкада юзлаб эндемик ҳашаротлар, жумладан, 92 турдаги капалакларни ўғирлашга уринган италиялик ота-бола 200 минг доллар жаримага тортилди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 май куни «Яла» миллий боғи рейнжерлари 68 ёшли Луижи Феррари ва унинг 28 ёшли ўғли Маттианинг ёнидан ҳашаротлар солинган идишлар топилганидан кейин ҳибсга олди.
Тергов давомида аниқланишича, эркаклар сунъий ҳид тарқатувчи воситалар ёрдамида ноёб ҳашаротларни тутиб келган. Сентябр бошида улар ҳашаротларни ноқонуний тутиш, сақлаш ва ташишда айбдор деб топилиб, мамлакатда ёввойи табиатга қарши содир этилган жиноят учун белгиланадиган энг катта жарима жазосига тортилди.
Боғ кузатувчиси Уджива Нишантанинг айтишича, гумонланувчилар қўлга олинган кунда ҳайдовчилардан бири йўлда «шубҳали машина» тургани ва икки эркак ҳашаротларга қарши тўрлар билан ўрмон ҳудудига кириб кетгани тўғрисида хабар берган.
Айтилган жойга етиб келган рейнжерлар автомобилни, унинг юкхонасидан эса юзлаб банкаларга солинган ҳашаротларда дуч келган. «Биз уларни топганимизда, ҳашаротларнинг барчаси нобуд бўлганди. Улар идишга кимёвий модда қуйган. У ерда 300 дан ортиқ жонзот бор эди», — дейди Нишанта.
Аввалига италиялик эркакларга нисбатан 810 та айблов эълон қилинган, кейироқ уларнинг сони 304 тага туширилган. Айбланувчилар 24 сентябрга қадар жаримани тўлмаса, икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мамлакат жануби-шарқида жойлашган «Яла» миллий боғи Шри-Ланка ёввойи табиатининг энг машҳур масканларидан бири бўлиб, у ерда леопардлар, филлар ва бошқа ҳайвонлар яшайди.
Оёқ ва тўпиқ жароҳатларини даволашга ихтисослашган ортопед-жарроҳ Луижи Феррарига дўстлари «ҳашаротларни яхши кўрадиган инсон» сифатида таъриф берган. Шунингдек, у Италия шимолидаги Моден шаҳри энтомологлар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
12:21 / 09.05.2026