Жаҳон | 20:34 / 13.09.2024
4571
2 дақиқада ўқилади

Хитой 1950 йилдан бери биринчи марта пенсия ёшини оширади

ХХРда пенсия ёшига боғлиқ янги ўзгаришлар 2025 йил 1 январдан кучга киради. Кейинги 15 йил давомида пенсия ёши босқичма-босқич ошириб борилади.

Фото: Reuters

Хитой 1950 йиллардан бери биринчи марта пенсия ёшини «босқичма-босқич оширади», чунки мамлакат аҳолисининг умр кўриш давомийлиги ошиб, пенсия бюджетининг қисқариши кузатилмоқда, деб хабар беради BBC.

Қайд этилишича, 13 сентябр куни мамлакат олий қонунчилик органи ишлайдиган аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшини 50 дан 55 ёшгача, давлат хизматчиси лавозимида фаолият юритадиган аёлларнинг пенсия ёшини эса 55 дан 58 ёшгача ошириш борасидаги таклифни маъқуллаган.

Эркакларнинг пенсияга чиқиш ёши эса 60 дан 63 ёшгача оширилади. Хитой ҳозирда дунёда пенсияга чиқиш ёши бўйича энг паст кўрсаткичга эга давлатдир.

Режага мувофиқ, ўзгаришлар 2025 йил 1 январдан кучга киради, пенсия ёши эса кейинги 15 йил давомида босқичма-босқич ошириб борилади. «Синхуа» давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, қонун билан ўрнатилган ёшдан олдин пенсияга чиқишнинг имкони бўлмайди, бироқ фуқаролар ўзларининг пенсияга чиқишини уч йилдан ошмаган муддатга кечиктира олади.

Шунингдек, 2030 йилдан бошлаб ишчилар кейинчалик пенсия олишлари учун ижтимоий таъминот тизимига кўпроқ бадалларни тўлашга мажбур бўлади. 2039 йилга бориб эса улар пенсия олиш учун 20 йиллик бадалларни тўлашлари керак.

2019 йилда Хитой давлат ижтимоий фанлар академияси 2035 йилга бориб мамлакатдаги асосий давлат пенсия жамғармасининг пуллари тугашини маълум қилганди — бу Хитой иқтисодиётига жиддий зарар етказган ковид пандемиясидан олдинги прогнозлардир.

Пенсия ёшини ошириш ва пенсия сиёсатини ўзгартириш режаси «Хитойда ўртача умр кўриш давомийлиги, саломатлик ҳолати, аҳоли таркиби, таълим даражаси ва ишчи кучи таклифларининг ҳар томонлама баҳоланишига» асосланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда