Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампга суиқасддан сўнг бошланган тергов хавфсизлик бўйича жиддий камчиликларни аниқлади
Махфий хизмат ходимлари ва маҳаллий полиция етарли тарзда ҳамкорлик қилмагани таъкидланмоқда.

Фото: Jabin Botsford/The Washington Post
Доналд Трампга суиқасд уюштирилганидан сўнг бошланган ички тергов АҚШ собиқ президентини қўриқлаш билан боғлиқ жиддий камчиликларни тасдиқлади, деб ёзди The Washington Post (WP) тергов билан таниш бўлган икки юқори мартабали ҳукумат амалдорига таяниб.
Уларнинг маълумотларига кўра, тергов давомида Махфий хизмат ходимлари маҳаллий полицияга ўқ отилган бинонинг томини қўриқлаш бўйича кўрсатма бермаган. Бундан ташқари, Махфий хизмат ходимлари эҳтимолий таҳдидларни кузатиши керак бўлган радио хонаси вазиятни ва ташқи периметрни кузатаётган маҳаллий полициядан реал вақт режимида хабарларни қабул қила олмаган. Маҳаллий полиция фақат бир нафар Махфий хизмат ходимига отишмачи бўлиб чиққан шубҳали шахс ҳақида хабар берган. Шундай қилиб, эҳтимолий таҳдид ҳақида огоҳлантириш Махфий хизмат радиоси орқали кенг тарқатилмаган.
Ҳукумат вакилларининг айтишича, тергов натижалари келаси ҳафта эълон қилиниши мумкин. Махфий хизмат директори вазифасини бажарувчи Рон Роу 12 сентябр куни Сенат Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Вакиллар палатаси тергов гуруҳига бўшлиқларни бартараф этиш учун кучайтирилган хавфсизлик чораларини кўришни буюрганини айтди, деди ВП манбаларидан бири. Унинг сўзларига кўра, гап, хусусан, АҚШ президентлигига номзодларнинг омма олдида чиқишлари вақтида Махфий хизмат ва маҳаллий полиция ходимларини битта қўмондонлик марказига жойлаштириш ҳақида кетмоқда.
Трампга суиқасд 13 июл куни кечқурун Пенсилвания штатининг Батлер шаҳридаги сайловолди ташвиқоти митингидаги чиқиши вақтида содир бўлди. Полиция маълумотларига кўра, оқибатда бир киши ҳалок бўлган, икки нафари оғир яраланган. Федерал қидирув бюросининг маълум қилишича, суиқасдни 20 ёшли Томас Мэтю Крукс уюштирган, у отиб ўлдирилган.
АҚШ Махфий хизмат директори Кимберли Читл 22 июл куни Вакиллар палатасининг назорат қўмитасида берган кўрсатмаси пайтида танқидлар остида қолиб, истеъфога чиқди. «Директорингиз сифатида мен хавфсизлик бўшлиғи учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан», деб ёзган у Махфий хизмат ходимларига йўллаган якуний мактубида.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Интернетдаги қидирув учун жарима: Дума яқинида намойишчилар ушланди
Жаҳон | 08:00
-
Қашқадарё вилоятида политехникум ташкил этилади - ҳукумат қарори лойиҳаси
Ўзбекистон | 07:43
-
Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмайди
Жаҳон | 07:40
-
Фуқаро авиацияси ходимларига тиббий хулоса бериш қоидалари ишлаб чиқилди
Ўзбекистон | 07:30
Мавзуга оид

07:20
Шотландияга сафар: WSJ Трампнинг пресс-пулидан чиқариб ташланади

23:22 / 23.07.2025
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади

23:01 / 22.07.2025
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди

19:00 / 22.07.2025