Британия бош вазири рафиқасига берилган совғалар сабаб тергов қилиниши мумкин
Миллионер Ваҳид Алли бош вазирнинг рафиқаси учун харидлар бўйича шахсий консультант харажатларини қоплаган, шунингдек, қимматбаҳо кийим-кечаклари пулини ҳам ўзи тўлаган.
Британия бош вазири Кир Стармер декларация қоидаларини бузди ва у рафиқасига миллионер лорд Ваҳид Алли томонидан совғалар бергани сабабли тергов остида қолиши мумкин, деб ёзади The Telegraph.
Лейбористлар партиясидан пэр (олий дворянлик унвонига эга киши) бўлган Алли Стармернинг рафиқаси учун харидлар бўйича шахсий консултанти, қимматбаҳо кийим-кечаклари харажатини қоплаган. Бу бош вазир лавозимга киришишидан олдин ҳам, кейин ҳам содир бўлган, аммо хизматлар ҳамда совғалар декларация қилинмаган. Шу билан бирга, Лейбористлар партияси буюмларни етказиб беришда ёрдам кўрсатган.
Бизнесмен Алли олдинлари Asos мода кийим-кечаклари савдоси билан шуғулланувчи интернет-дўконга эгалик қилган, унинг бойлиги 200 миллион долларга баҳоланади. 59 ёшли Алли икки йил ичида Лейбористлар партиясида 500 минг фунт стерлингдан ортиқ хайрия қилган ва Стармернинг энг йирик ҳомийларидан ҳисобланади. Бизнесмен жорий йилнинг ўзида унга 18,6 минг фунтлик кийим ва бир нечта кўзойнак совға қилган, шунингдек, бош вазирнинг парламент сайловлари вақтида яшаши учун 20 минг фунт сарфлаган.
Буюк Британия бош вазири парламентнинг бошқа аъзолари билан биргаликда бундай маълумотларнинг ошкор этилиши учун шахсан жавобгардир. Британия депутатлар одоб-ахлоқ кодексида белгиланишича, депутатлар «учинчи томондан берилган ҳар қандай совғани» рўйхатдан ўтказишга мажбур.
Парламент аъзоси ушбу қоидаларни бузгани тасдиқланса, стандартлар бўйича парламент комиссари тергов бошлаши мумкин. Депутатга қонунбузилишини бартараф этиш буюрилиши, масалан, у махсус баёнот бериб узр сўраши ёки Жамоатчилик палатасидан чиқариб юборилиши мумкин.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
Мавзуга оид
12:48 / 17.01.2025
Лондон ва Париж Украинага тинчликпарварларни юборишни муҳокама қилмоқда
20:09 / 16.01.2025
Британия ва Украина ўртасида 100 йиллик ҳамкорлик шартномаси тузилди
13:42 / 16.01.2025
Ўзбекистон Британиянинг таниқли ижод уйи билан ҳамкорлик қилади
13:26 / 15.01.2025