Спорт | 12:33 / 15.09.2024
14064
21 дақиқада ўқилади

«Реал»га устун ва тўсин ёрдам берди, «Сити» яккапешқадам. Кун ўйинлари 

Шанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар.

Англия: «Ливерпул»да илк йўқотиш

«Саутҳемптон» – «Манчестер Юнайтед» 0:3
Голлар:
0:1 – 35 де Лигт, 0:2 – 41 Рэшфорд, 0:3 – 90+7 Гарначо
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Арчер, 33 (дарвозабон).
«Саутҳемптон» – Рэмсдейл, Уокер-Питерс, Беднарек, Стивенс, Сугавара, Угочукву (Корне, 64), Даунс, Бреретон (Фрэйзер, 64), Фернандеш (Харвуд-Беллис, 81), Диблинг (Лаллана, 63), Арчер (Стюарт, 62).
«Манчестер Юнайтед» – Онана, Диогу Далот, Мартинес (Эванс, 77), де Лигт (Каземиро, 87), Мазравий (Магуайр, 74), Майну, Эриксен (Угарте, 73), Бруну Фернандеш, Рэшфорд (Гарначо, 73), Диалло, Зиркзе.
Огоҳлантиришлар: Майну (26), Эриксен (57), Бруну Фернандеш (68), Корне (71), Магуайр (75), Мартин (81).
Четлатиш: Стивенс (79).

«МЮ» мавсум стартидаги кетма-кет икки ғалабадан кейин «Саутҳемптон» ҳужумчиларининг ҳам кучли босимига учради, мезбонлар Диогу Далот жарима майдонида ишлатган қўполликдан кейин ҳисобни очиши ҳам мумкин эди. Онана эса Арчер тепган тўпни қайтарди. Бу манкунианликлар учун камдан кам учрайдиган ҳолат, чунки жамоа дарвозабони (Де Хеа) АПЛ ўйинида сўнгги бор 11 метрлик жарима зарбасини қайтариши 2021 йил ноябрида кузатилганди. Бу ҳодисадан кейин «қизил иблислар» том маънода уйғонишди ва ўз учун қулай рақибга қарши ўйнаётганини эслаб қолишди. «Авлиёлар»га қарши сўнгги ўн беш учрашувда мағлубиятга учралмаган. 

Онана пеналтини қайтаргач, кейинги 66 дақиқада «Саутҳэмптон» рақиб дарвозасига бирорта ҳам зарба бера олмади. Ҳолбуки пеналтигача зарбалар бўйича 4:4, голлар ҳисоби 0:0 эди. Пеналтидан кейин зарбалар 0:16, ҳисоб 0:3. 

Икки бор бурчак зарбалари ижро этилган вақт оралиғи ўйин тақдирини ҳал қилди. Биринчи ҳолатда Бруну Фернандеш тўпни де Лигтнинг бошига қўндириб берди. Иккинчи ҳолатда Рэшфорд айланма зарба берганида ушбу нидерландиялик ҳимоячи Рамсдейлнинг кўриш ҳудудини тўсиб турди ва  Маркусга 12 учрашувдан иборат голсиз сериясига барҳам беришда ёрдамлашди. Иккинчи голдан кейин мезбонларда ўйинни қутқаришдан умид узишди, иккинчи бўлим охирларида эса ҳимоячи Стивенс қизил карточка олгач, жамоа йирик ҳисобли мағлубиятдан қочиб қутула олмади. Қўшимча дақиқаларда иккинчи бўлимда майдонга тушган Каземиро бошлаб берган ҳужумни бошқа бир жокер — Гарначо голга айлантирди. Эрик тен Ҳаг жамоаси чемпионшипдан чиққан жамоаларга қарши ғалабали сериясини давом эттирди (7 ғалаба).

«Манчестер Сити» – «Брентфорд» 2:1
Голлар:
0:1 – 1 Висса, 1:1 – 19 Ҳоланд, 2:1 – 32 Ҳоланд.
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Люис (Гвардиол, 46), Аканжи, Стоунз (Рубен Диаш, 84), Уокер, Гундўған, Ковачич (Родри Эрнандес, 46), Грилиш (Бернарду Силва, 84), де Брюйне, Савио (Матеуш Нунеш, 90+2), Ҳоланд.
«Брентфорд» – Флеккен, Люис-Поттер, Айер (Роэрслев, 72), Коллинз, Пиннок, ван дер Берг, Янелт (Карвалю, 72), Нергор, Дамсгор (Ярмолюк, 84), Мбемо, Висса (Шаде, 45+1).

«Манчестер Сити» — 22-сониядаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанига қарамай, бу турдан кейин яккапешқадамга айланиб олди. Чунки ўйиннинг қолган қисмида «Брентфорд» жиддий муаммоларга учради. Меҳмонлар ўйинда ҳисобни очган ҳужумчи Виссани жароҳат туфайли йўқотишди, Ҳоландни эса тўхтатат олишмади. Норвегиялик ҳужумчи ўткир бурчакдан турган ҳолда тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирганида Рунининг рекордини такрорлади. Фақат Уэйн дастлабки тўрт турда саккиз гол уришга эришганди, Эрлинг эса бўлим давомида тўққизинчи голни ҳам уришга улгурди.

Рекорд гол шуниси билан эътиборлики, ассистенлик вазифасини Эдерсон бажарди, Англиядагилар эндиликда ушбу бразилиялик дарвозабон «МЮ»даги ватандоши Антонидан кўпроқ (4) голли пас муаллифи бўлганига урғу бериб, кулги қилишмоқда. Ҳоланд эса бу вазиятда корпус қўйган ҳолда ҳимоячидан қочиб кетди ва рақиб дарвозабонига имкон қолдирмади. Бу голдан кейин норвегиялик лигадаги голлари сонини 71 тага етказиб, умумий рейтингда Эрик Кантонадан ўзиб кетди. У қаторасига учинчи ҳет-трикни нишонлашига эса дарвозабон Флеккен ва устун тўсқинлик қилди.

«Ливерпул» – «Ноттинҳэм Форест» 0:1
Гол:
0:1 – 72 Ҳадсон-Одои.
«Ливерпул» – Алиссон, Робертсон (Цимикас, 75), ван Дейк, Конате (Жонс, 75), Александер-Арнолд, Мак Аллистер (Брэдли, 61), Гравенберҳ, Собослаи, Диас (Гакпо, 61), Салоҳ, Диогу Жота (Нунес, 60).
«Ноттингҳэм Форест» – Зелс, Морено (Уилямс, 80), Мурилло, Миленкович, Айна, Уорд-Проуз, Йейтс, Андерсон (Эланга, 61), Гиббс-Уайт (Морато, 81), Домингес (Ҳадсон-Одои, 54), Вуд (Силва, 81).

«Ливерпул» учун барчаси одатдагидек яхши бошланганди. Қизиллар тизимли равишда босим уюштиришди, аста-секинлик билан ўйин назоратини қўлга олишди. Диас ажойиб юриш амалга ошириб, устунни мўлжалга олганида кўпчилик у барибир гол ёки голлар уришига шубҳа қилмаётганди. Аммо вақт ўтиб бораркан, ўзгариш бўлмади. Аниқроғи ўзгарди, аммо «Энфилд»дагилар кутган тарзда эмас. Агар Алиссон бўлмаганида — «Ноттингҳэм» иккинчи бўлим бошидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олган бўларди. Аммо Вудс дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, уни алдаб ўта олмади. Аммо кейинроқ бу ишни Ҳадсон-Одои уддалади. У бу мавсумда Арне Слот жамоаси дарвозасига гол урган биринчи футболчи бўлди. Қолаверса, Нуну Эшпирину Санту мерсисайдликларга ҳужумда ўйин бермади ва нафақат «Энфилд»да 1969 йилдан буён ғалаба кўрмаган Ноттинҳэмни, балки Манчестернинг кўк қисмини ҳам бахтиёр қилди.

«Астон Вилла» – «Эвертон» 3:2
Голлар:
0:1 – 16 Макнил, 0:2 – 27 Кэлверт-Люин, 1:2 – 36 Уоткинс, 2:2 – 58 Уоткинс, 3:2 – 76 Дуран.
«Астон Вилла» – Мартинес, Дин (Матсен, 69), Пау Торрес, Конса, Богарде, Тилеманс, Онана (Баркли, 46), Рэмзи (Дуран, 69), Макгинн (Филоджин-Байдейс, 90), Роджерс, Уоткинс (Буэндиа, 84).
«Эвертон» – Пикфорд, Миколенко (Гарнер, 26), Кин, Тарковски, Янг, Ироэгбунам (Бету, 81), Гуйе (Мангаля, 64), Ҳаррисон (О'Брайен, 64), Ндиай (Линдстрем, 81), Макнил, Кэлверт-Люин.

Бирминҳэмда ҳам яна бир сенсациянинг ҳиди келаётганди, бу ерда мавсумни кучсиз бошлаган «Эвертон» (уч турда уч мағлубиятга учраб, 11 гол ўтказиб юборган) биринчи бўлим ўрталарига келиб «Астон Вилла» дарвозасига жавобсиз икки гол йўллади. Аммо мезбон жамоа мухлислари тушкунликка тушмаса ҳам бўларди, чунки «ирислар» ўтган турда ҳам икки гол фарқи билан ҳисобда олдинда борган ҳолда «Борнмут»га ютқазганди. Унаи Эмери жамоаси эса янада кучлироқ рақиб эди ва улар буни Уоткинснинг мавсумдаги илк голи билан кўрсатиб қўйишди. «Вилла»нинг энг яхши тўпурари Диннинг узатмаларидан кейин икки бор дарвоза тўрини ишғол қилди, Дураннинг захирадан ўйинга қўшилиши эса ҳал қилувчи палла бўлди. Унинг узоқ масофадан йўлланган ақлбовар қилмас даражада кучли ва аниқ зарбаси — дам олиш кунларининг безагига айланди. Ва колумбиялик ҳужумчининг жокер ролиидаги самарадорлигини яна бир бор тасдиқлади. Дуран АПЛдаги саккиз голидан еттитасини захирадан майдонга тушиб урган ва бу мавсумдаги учала гол ҳам ғалаба голи бўлиб чиқди!

«Борнмут» – «Челси» 0:1
Гол:
0:1 – 86 Нкунку.
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Эванилсон, 38 (дарвозабон)
«Борнмут» – Трэверс, Керкез, Сенеси, Забарний, Смит (Араухо, 75), Кристи (Скотт, 68), Кук, Таверне (Унал, 83), Клюйверт (Биллинг, 75), Семеньо, Эванилсон (Синистерра, 68).
«Челси» – Санчес, Кукуреля, Колуилл, Фофана, Дисаси (Адарабиойо, 61), Вейга, Кайседо, Палмер, Нету (Санчо, 46), Мадуэке (Жоау Феликс, 62), Жексон (Нкунку, 79).
Огоҳлантиришлар: Кристи (18), Фофана (31), Кук (35), Кукуреля (36), Санчес (37), Смит (38), Ираола (50), Жексон (52), Санчо (57), Колуилл (57), Клюйверт (59), Мареска (66), Сенеси (80), Вейга (87), Жоау Феликс (90+1), Семенио (90+6).

Кун ўйинларини якунлаб берган «Челси» биринчи бўлим охирида Санчеснинг маҳорати туфайли яна бир ёқимсиз натижадан қутулиб қолди, у Эванилсон ижро этган пеналтини тўсди. Айтиш мумкинки, испаниялик посбон ғалаба учун пойдевор қўйди ва жамоа бунга ўйин охирида эришди. Ғалабани икки жокер таъминлади — Санчо жарима майдони ичига пас берди, ҳимоячиларни йўлдан олган Нкунку дарвозани ишғол этди. Француз ҳужумчиси АПЛдаги тўрт голини ҳам сафар ўйинларида, захирадан майдонга тушганидан кейин урган. Бу ўйиндаги яна бир эътиборли жиҳат икки жамоа бир бўлиб сариқ карточка олиш бўйича турнир рекордини ўрнатгани бўлди, лондонликлар 8, мезбонлар 6 марта (жами 14) огоҳлантирилди.

Испания: Винисиус ҳозирча фақат пеналтидан гол урмоқда

«Реал Сосиедад» – «Реал» 0:2
Голлар:
0:1 – 58, пеналти Винисиус Жуниор, 0:2 – 75, пеналти Мбаппе.
«Реал Сосиедад» – Ремиро, Хави Лопес (Мунйос, 78), Агерд (Пачеко, 75), Арамбуру, Субелдия, Беккер (Барренечеа, 63), Серхио Гомес, Субименди, Сучич (Туррентес, 75), Кубо, Содиқ (Оускарссон, 63).
«Реал» – Куртуа, Менди, Рюдигер, Милитао, Карваҳал, Модрич, Валверде, Гюлер (Васкес, 77), Браим Диас (Родриго, 25), Винисиус Жуниор, Мбаппе (Эндрик, 90).
Огоҳлантиришлар: Содиқ (17), Арамбуру (28), Модрич (79), Пачеко (82), Барренечеа (83).

«Реал»да ўйин сифати бўйича муаммолар мавжуд, Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси арафасида қилган ротациялар фонида бу муаммолар янада равшанроқ кўринди. Биринчи бўлимда мадридликлар хавфли ҳужумлар уюштиришди, Ремиро Рюдигернинг мураккаб зарбасини қайтаришига тўғри келди, Мбаппе эса олис бурчакни мўлжалга олганида тўпни яхши айлантира олмади, аммо, умуман олганда, «Сосиедад» хавфлироқ эди. Рақиблар мадридликлар дарвозасига биринчи бўлимнинг ўзида бу қадар кўп зарба йўллаши (8) анчадан буён кузатилмаганди. Баскларнинг янги футболчиси Сучичнинг дарвоза устуни ва тўсини учрашган нуқтага борган зарбаси ҳамда Беккернинг тўсинни мўлжалга олишини алоҳида қайд этиш мумкин. Қолаверса, Куртуа сейвлар ижро этди, ҳимоячилар тўп йўлини тўсди, мезбон футболчиларнинг айрим зарбалари хато кетди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам Сучичнинг зарбаси устунга бориши билан бошланди. «Залцбург»нинг собиқ ҳавбеки Сан-Себастян жамоаси яримҳимоя чизиғидаги рақобатни янги даражага кўтарган. Иманол Алгуасил жамоаси мудофаа чизиғини марокашлик ҳимоячи Агерд кучайтирган ва у ҳам жамоа ўйини сифатини оширган. Аммо кўпчилик биладики, «Реал» гол уриши учун кўп нарса керак эмас. Арда Гулер шунчаки узоқ масофадан зарба йўллади ва тўп ҳимоячининг қўлига тегди, ҳозирча ўзига ўхшамаётган Винисиус Жуниор эса мавсумдаги иккинчи голини ҳам пеналтидан урди. Кейин эса мадридликлар мавсумда тўртинчи бор 11 метрлик зарбани ижро этишди (қаймоқранглилар бу борада топ-5 лигаларда етакчилик қилмоқда), Мбаппе зарба беришда адашмади ва ғалабани кафолатлади.

Италия: «Милан» қутурди

«Эмполи» – «Ювентус» 0:0
«Эмполи» – Васкес, Вити, Исмайли, Гогличидзе, Мале, Эспозито (Эконг, 77), Пеццелла, Грасси (Анджорин, 77), Ҳендерсон (Ҳаас, 90), Жаси, Коломбо (Пеллегри, 63).
«Ювентус» – Перин, Камбьязо, Бремер, Гатти, Калулу, Дуглас Луис (Фаджоли, 67), Локателли (Тюрам, 66), Копмейнерс, Йилдиз, Гонсалес (Веа, 67), Влаҳович.

Мавсумни уч дуранг билан бошлаган «Эмполи» биринчи бўлимда «Ювентус»га жиддий муаммолар туғдирди. Ўйиннинг илк 45 дақиқалигида ёрқин ва голга тортувчи вазиятлар бўлмади. Иккинчи бўлим жонлироқ бошланди, аммо мезбонлар посбони Васкес яккама-якка вазиятда Влаҳовичга гол уришга имкон бермади. Кейин эса яна бир ажойиб сейв ижро этди ва ўйиннинг қолган қисмида мезбон ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди. Қолаверса, ўйинга қўшиб берилган бешинчи дақиқада фақат Гаттининг ҳеч нарсани ўйламасдан амалга оширган подкатигина Гясси дарвозага яқин масофадан зарба беришига йўл қўймади. «Кекса синиоралар» ҳали ҳам ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолмоқда (жамоа тарихида бу тўрт турдан кейин гол ўтказмаслик бўйича бешинчи ҳолат), аммо дастлабки икки турдаги йирик ғалабалардан кейинги икки голсиз дуранг шуни кўрсатмоқдаки, ҳали Тиагу Мотта қиладиган ишлар керагидан кўп.

«Милан» – «Венеция» 4:0
Голлар:
1:0 – 2 Тео, 2:0 – 16 Фофана, 3:0 – 25, пеналти Пулишич, 4:0 – 29, пеналти Абраҳам.
«Милан» – Меньян, Тео, Павлович, Габбия, Эмерсон, Лофтус-Чик, Фофана (Дзероли, 79), Рейндерс (Окафор, 63), Пулишич (Чуквуэзе, 79), Рафаэл Леау (Мората, 64), Абраҳам (Муса, 74).
«Венеция» – Йоронен, Дзампано (Карбони, 89), Кандела, Идзес, Свобода, Шингтейн, Бузио (Андерсен, 79), Николусси-Кавиля, Данкан (Думбия, 64), Ористанио (Йебоа, 64), Похянпало (Раймондо, 79).
Четлатиш: Николусси-Кавиля (73).

«Венеция» мавсумдаги биринчи ғалабасига эришиш мақсадида майдонга тушган «Милан» томонидан янчиб ташланди. Бириничи гол урилган вазиятда — Рафаэл Леаунинг товони билан узатган ажойиб пасидан кейин Эрнандес ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилганида — бу сафар меҳмонларнинг куни эмаслиги аён бўлиб улгурганди. Бу вазиятда дарвозабон тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди, кўп ўтмай тўп бурчакдан ошириб берилганида Фофана бош билан иккинчи голни урди, кейин эса «россонерилар» икки бор пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ва буларнинг барчаси — ўйиннинг дастлабки ярим соатида рўй берди. Миланликларда бундай кўрсаткич 1958 йил октябридан буён қайд этилмаганди. Аммо мезбонлар шу билан кифояланишди ва қолган бир соат давомида бошқа гол уришмади.

Германия: «Байер» хатосини тузатди

«Ҳоффенҳайм» – «Байер» 1:4
Голлар:
0:1 – 17 Тере, 0:2 – 30 Бонифасе, 1:2 – 37 Бериша, 1:3 – 72, пеналти Виртц, 1:4 – 75 Бонифасе.
«Ҳоффенҳайм» – Бауманн, Акпогума, Дрекслер (Бисҳоф, 76), Штах, Крамарич (Тухумчи, 87), Кадержабек, Прасс (Бруун Ларсен, 61), Гайгер, Гриллич, Бюлтер (Морстедт, 87), Бериша (Жандре, 61).
«Байер» – Градецки, Инкапиэ (Мукиеле, 86), Та, Тапсоба, Виртц, Тере (Адли, 80), Гримальдо, Андриҳ (Алеиш Гарсия, 80), Чака, Телла (Фримпонг, 57), Бонифасе (Шик, 86).

Леверкузенликлар бундеслигада ўзига хос бўлмаган тарзда мағлубиятга учраганидан икки ҳафта ўтиб «Байер» яна аввалги ҳолатига қайтди ва «Ҳоффенҳайм»га имкон қолдирмади. Терренинг аввалига хатолик туфайли офсайд деб топилган голи видеотакрордан кейин ҳисоблангани бу ўйинда Ҳаби Алонсо жамоасига омад кула бошлаганини кўрсатарди. Ушбу француз кўп ўтмай оқшом қаҳрамони Бонифейсни яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Нигериялик ҳужумчи иккинчи бўлимда дублни расмийлаштирди, унда ҳет-трик бўлиши ҳам мумкин эди, аммо биринчи бўлим охирида ўта қулай вазиятдан фойдалана олмаганди. Бошқа томондан, унинг яқин бурчакка йўлланган иккинчи голи бунга қадар кўп марта жамоасини қутқарган дарвозабон Бауманнинг яққол хатоси туфайли юзага келди.

«Ҳолштайн Кил» – «Бавария» 1:6
Голлар: 0:1 – 1 Мусиала, 0:2 – 7 Кейн, 0:3 – 13, автогол Ремберг, 0:4 – 43 Кейн, 0:5 – 65 Олисе, 1:5 – 82 Гигович, 1:6 – 90+1, пеналти Кейн.
«Ҳолштайн Кил» – Вайнер, Яворчек (Пухач, 46), Юханссон, Беккер, Эррас (Гешвилл, 46), Ҳолтби (Гигович, 76), Кнудсен, Ремберг, Матино (Арп, 64), Пихлер, Порат (Розенбом, 76).
«Бавария» – Нойер, Геррейру (Дэвис, 64), Ким Мин Чжэ, Упамекано, Боэ (Лаймер, 64), Палиня, Киммиҳ, Коман (Тел, 76), Мусиала (Мюллер, 46), Гнабри (Олисе, 46), Кейн.

РБ «Лейпциг» – «Унион» Берлин 0:0
РБ «Лейпциг» – Гулачи, Лукеба, Клостерманн, Гертрюйда (Битшиабу, 88), Симонс, Шешко (Нуса, 66), Раум, Хенрихс (Баумгартнер, 79), Кампл (Поулсен, 88), Айдара (Вермерен, 66), Опенда.
«Унион» Берлин – Реннов, Диогу Лейте, Фогт, Дуки, Роте (Кемляйн, 81), Ҳедира, Шефер (Кверфелд, 81), Ҳаберер, Бенеш (Вертессен, 56), Скарке (Сьебатшо, 56), Ҳоллербаҳ (Жон Ву Ен, 69).

Турнир жадвалининг яккапешқадами масаласи жуда тез аниқ бўлди. «Лейпциг» ўз уйида «Унион» билан голсиз дуранг қайд этганидан кейин «Бавария» иккинчи бундеслигадан чиққан жамоага ҳеч қандай имкон қолдирмади. Уч йил олдин Германия кубогида бўлганидан фарқли ўлароқ (ўшанда мюнхенликлар Килдаги ўйинда ушбу рақибга сенсацион равишда ютқазиб қўйганди) бу ўйинда сюрпризга ҳеч қандай ишора ҳам йўқ эди. Бу сафарги ўйинда Венсан Компани шогирдлари 13 дақиқа ичида уч гол уришга улгурди. Улардан биринчисини Мусиала ўйин бошлангани ҳақидаги ҳуштак чалинганидан 14 сония ўтганида урди. Бу «Бавария» тарихидаги Элбер (11-сония) ва Маттеус (13)дан кейинги энг тезкор учинчи гол. Кейн эса ўз формасида — англиялик ҳужумчи бундеслигада ўзига рақиб бўлган барча жамоаларга гол уриб келмоқда, бу сафарги рақиб 18-бўлди. Якунда Ҳарри ҳет-трик расмийлаштирди ва Германия чемпионатда гол ва пас тизимида тўплаган очколари сонини 50 тага етказди. У бу натижага эришиш учун 35 ўйин етарли бўлди, бу эса олдинги рекордчи Ҳоланднинг натижасидан (44 ўйин) сезиларли даражада яхшироқ.

Франция: «ПСЖ»да юз фоизлик натижа

«Марсел» – «Ницца» 2:0
Голлар:
1:0 – 40 Мопе, 2:0 – 53 Луис Энрике.
«Марсел» – Рули, Мурило, Брассье, Корнелиус, Ронже (Лирола, 73), Ҳейберг, Кондогбиа, Харит (Коне, 72), Луис Энрике (Гарсия, 82), Гринвуд (Меите, 90+3), Мопе (Роу, 72).
«Ницца» – Булка, Данте (Абди, 69), Ндайшиме, Абделмонем, Бар, Клосс, Ндомбеле (Диоп, 87), Росарио (Луше, 79), Бога (Мукоко, 69), Гессан, Чо (Буанани, 69).
Четлатиш: Корнелиус (74).

«ПСЖ» – «Брест» 3:1
Голлар:
0:1 – 29, пеналти Дел Кастийо, 1:1 – 42 Дембеле, 2:1 – 73 Фабиан Руис, 3:1 – 74 Дембеле.
«ПСЖ» – Доннарумма, Мендеш (Пачо, 63), Бералдо, Шкриняр, Ҳакими, Жоау Невеш (Меюлю, 80), Фабиан Руис, Ли Кан Ин, Барколя (Дуэ, 63), Асенсио (Коло-Муани, 71), Дембеле (Мбайе, 80).
«Брест» – Бизот, Айдара, Ле Кардиналь, Шардонне, Лала, Манетти, Фернандеш (Сала, 80), Камара (Мартен, 80), Дел Кастийо (Думбия, 68), Сима (Перейра Лаже, 57), Ажорк (Балде, 68).

Куннинг биринчи ўйинидан кейин «Марсел» турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди, Роберто Де Дзерби эса провансалликлар тарихида мавсум стартида энг яхши натижа кўрсатган (10 очко) дебютант мураббийлардан бирига айланди. Жамоа тарихида тўрт ўйиндан кейин ҳам очко йўқотмаган фақат икки мутахассис бўлган - Сол Чарли Белл (1932 йил) ва Эли Боп (2012). Жамоа 1954 йилдан буён илк бор мавсум стартидаги тўрт ўйинни иккита гол урмасдан тарк этмади. Лекин кўп ўтмай «Монако» ўз ўйинида ғалаба қозониб, очколар бўйича «Марсел»га етиб олди, шанба кунги ўйинлар дастурини ёпиб берган «ПСЖ» эса тахтни ўзига қайтарди.

Миш-мишларга қарамай, россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг парижликлар клубидаги дебюти ортга сурилмоқда, фарзанд кўргани туфайли машғулот кунини ўтказиб юбормаган Доннарумма барибир ўйинга тушди. Чемпионлар лигасига тайёргарлик кўраётган «Брест» эса италиялик дарвозабонга пеналтидан гол урди. «ПСЖ» хато учун жазолади ва Асенсионинг узатмасидан кейин Дембеле ҳисобни тенглаштирди. Меҳмонлар фақат ўйин охирига бориб таслим этилди, икки дақиқа ичида Фабиан Руис ва Дембеле биттадан гол уришди. Луис Энрике жамоаси юз фоизлик натижа билан биринчи ўринда кетмоқда.

Кун статистикаси

  • «Монако» Ади Ҳюттер бошқарувида бир ўйинда ўртача 2,03 очко тўпламоқда. Монегаскликлар бошқарувида икки рақамда ифодаланувчи ўйин ўтказган мураббийлар орасида бу борада ундан яхшироқ кўрсаткични Клаудио Раниери қайд этган (2,11).
  • «Кристал Пэлас» АПЛ ўйинларида 10-марта икки тўп фарқи билан ортда бора туриб, мағлубиятдан қутулиб қолди, шундан уч ҳолат «Лестер» билан ўйинларда рўй берган.
  • Сафида ҳужумчи Бреретон билан майдонга чиққан жамоалар АПЛда 18 ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти.
  • 38 ёш-у 298 кун — Хесус Навас «Севиля» тарихида гол урган энг «кекса» ёшли футболчи бўлди.
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид