Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Борис» тўфонидан жабр кўрган мамлакатлар 11 млрд евро олади
«Аср тўфони» оқибатларини бартараф этиш учун маблағлар Европа Иттифоқининг Бирлашиш ва бирдамлик жамғармасидан ажратилади.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен пайшанба куни «Борис» тўфонидан кейин «юракни эзувчи» вайронагарчиликни бошдан кечираётган Европа Иттифоқига аъзо давлатларга 11 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишини эълон қилди. Фон дер Ляйен Полшанинг Вроцлав шаҳрида сув тошқинидан энг кўп жабр кўрган тўртта давлат – Полша, Чехия, Словакия ва Австрия раҳбарлари билан нутқ сўзлади.
Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи жабрланган ҳудудларни реконструкция қилишни молиялаштириш учун ЕИ Бирлашиш ва бирдамлик жамғармаси маблағларидан фойдаланиши мумкин. Одатда, бирлашиш жамғармалари аъзо мамлакатлардан биргаликда молиялаштиришни талаб қилади, аммо бу ҳолда у «қўшма молиялашсиз 100 фоиз Европа пули» бўлади, деди фон дер Ляйен. «Бу фавқулодда вақт ва у фавқулодда чораларни талаб қилади», деди Еврокомиссия раиси.
Полша бош вазири Доналд Тускнинг айтишича, Полша фон дер Ляйен томонидан эълон қилинган маблағнинг тахминан ярмини олади. Унинг чехиялик ҳамкасби Петр Фиала Чехияга тахминан 2 миллиард евро ажратилишини ва бу «яхши хабар» эканлигини айтди. Австриянинг улуши тахминан 500 миллион еврони ташкил қилади, қолган маблағ Словакия ва Руминияга йўналтирилади.
Европада «Борис» тўфони оқибатлари
Марказий ва Шарқий Европадаги йирик сув тошқинлари камида 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ноқулай об-ҳавога баъзи Европа минтақаларида кучли ёмғир, шамол ва қор ёғишига олиб келган «Борис» циклони сабаб бўлди. Баъзи жойларда сув «ҳамма нарсани том маънода йўқ қилди», деди Полша инфратузилма вазири Дариуш Климчак журналистларга. «Бу тошқин эмас, урушдан кейинги манзарага ўхшайди», деди у.
Полшада бир қанча аҳоли пунктлари уйларни бузиб ўтган, кўприкларга зарар етказган, автомобил ва темирйўл инфратузилмасига катта зарар етказган сув тошқинлари туфайли деярли вайрон бўлган. Айрим ҳудудларда аҳоли ҳалигача ичимлик суви ва электр энергиясидан фойдалана олмаяпти. Чехия, Австрия, Руминия ва Словакияда ҳам минглаб уйлар сув остида қолган.
Мавзуга оид
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
15:29 / 08.11.2025
«Калмаеги» тўфони Ветнамга ёпирилди: ҳалок бўлганлар бор
08:37 / 06.11.2025
Филиппинда “Калмаеги” тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
13:41 / 26.06.2025