Ўзбекистон | 11:10 / 21.09.2024
1767
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни жорий этади

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси (CIA – Confederazione Italiana Agricoltori) президенти Кристиано Фини билан учрашув ўтказди.

Фото: Getty Images

CIA президенти Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда жадаллашаётгани ва мамлакат қишлоқ хўжалигидаги юксак салоҳиятидан хабардорлигини маълум қилди.

"Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрмиз", – деди Кристиано Фини.

Мулоқот давомида томонлар қишлоқ хўжалигида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, хусусан, савдо ва инвестиция, илғор технологияларни жорий этиш, илмий тадқиқот ва таълим соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олдилар. 

Италиянинг ирригация, уруғчилик, кўчатчилик, боғдорчилик, маҳсулотларни қадоқлаш ва қайта ишлаш борасидаги тажрибасини ўрганиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид