Ўзбекистон | 16:43 / 22.09.2024
9252
2 дақиқада ўқилади

23 сентябр учун об-ҳаво прогнози берилди

“Ўзгидромет” 23 сентябр душанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳри. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+16 даража, кундузи +29...+31 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+ 18 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Тоғли ҳудудлар. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Мавзуга оид