РФ эсминеци машғулотлар вақтида Норвегия кемасига қарата ўқ узди
Россия ҳарбий кемаси чегараларни бузмаган бўлса-да, Баренц денгизида машғулотлар пайтида Норвегия балиқчи кемасига таҳдид қилди.
Сентябр ойи ўрталарида Баренц денгизида ўтказилган «Океан-2024» РФ машғулотлари чоғида Норвегия кемаси Россия кемаларининг маневр зонасига тушиб қолди ва Россия эсминецининг огоҳлантирувчи ўқидан сўнг кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 24 сентябр, сешанба куни Норвегиянинг FriFagbevegelse нашри хабар берди.
ОАВ хабарига кўра, Норвегиянинг MS Ragnhild Kristine траулери 12 сентябр куни Норвегиянинг Баренц денгизидаги эксклюзив иқтисодий зонасида балиқ овлаган. Ушбу акватория Россия Федерациясига тегишли, аммо Норвегия кемалари ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Шу вақт кема экипажи Россия машғулотларида қатнашаётган яқин атрофдаги «Адмирал Левченко» катта сувости кемасидан хабар олди. «Бу Россия ҳарбий кемаси, сиз бу ҳудудни тарк этишингиз керак», — дея траулер штурмани Эйстейн Ортен сўзларини келтирган нашр.
FriFagbevegelse суҳбатдошига кўра, россиялик ҳарбийлар минтақада ўтказилаётган машғулотлар ҳақида хабар берган. Аммо траулер жамоа ташлаб кетилган балиқ овлаш мосламасини сувдан тортиб олмагунча кетмасликка қарор қилди. Бироқ рус эсминеци Норвегия кемасига яқинлашди ва сиренасини «тахминан 15 сония давомида» ёқиб қўйди.
«Кейин улар денгизга тўпдан ўқ узишди. Бизнинг корпус қаттиқ қалқиб кетди», деди Ортен.
Шундан сўнг, Норвегия кемаси жамоаси балиқ овлашни тўхтатишга қарор қилди ва «ихтиёрий равишда» ғарбга йўл олди. «Адмирал Левченко» траулер хавфли зонадан чиққунга қадар уни кузатиб борди. Норвегияликлар етиб келган қирғоқ қўриқлаш вакилларига воқеа ҳақида айтиб беришди ва улар ўз навбатида Россия эсминеци экипажи билан боғланишди.
Ортеннинг қайд этишича, у денгизга чиққанида Россия машқлари ҳақида билмаган, аммо бунда Россия томонини айбламади. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ худди шу акваторияда жойлашган Норвегиянинг бошқа кемасида ёнғин содир бўлган ва яқин атрофдаги россиялик ҳарбийлар экипажга ўз ёрдамларини таклиф қилган. «Улар ҳам оддий одамлар, лекин уларнинг ҳам ўз раҳбарлари бор», деди штурман.
Россия томони ҳодисага расман изоҳ бермади.
Мавзуга оид
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
19:30 / 24.10.2024
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди
09:10 / 16.10.2024
Россия Норвегиядаги элчихонаси штатини қисқартирди
20:31 / 12.10.2024