Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VW касаба уюшмаси билан иш ҳақи ва қисқартиришлар бўйича келиша олмади
Volkswagen ҳали ҳам ходимларни қисқартириш ниятида ва ишчилар касаба уюшмаси саноатда иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда.
Volkswagen (VW) автомобил концерни раҳбарияти ва IG Metall металлургия ишчилари касаба уюшмаси ўртасида 25 сентябр, чоршанба куни Ҳанноверда бўлиб ўтган тариф бўйича музокараларнинг биринчи раунди кутилган натижаларни бермади. Бундан ташқари, Volkswagen касаба уюшмаси талабларидан бирига қарши чиқиб, ишлаб чиқаришдаги иш ҳақини камайтириш билан таҳдид қилди, деб ёзади dpa агентлиги.
VW музокаралар бўлими раҳбари Арне Майсвинкел учрашув чоғида компанияга «харажат юкини ошириш эмас, камайтириш» учун «ходимларнинг ҳиссаси зарурлигини» айтди. «Биз биргаликда компаниямизни қайта қуришимиз керак. Вазият жиддий», — дея Майсвинкел сўзларини келтирмоқда dpa. Иш берувчилар вакили, шунингдек, музокараларнинг биринчи босқичидан мақсад «дастлабки вазият ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш» эканлигини ва бу томонлар яқин орада келишувга эришади, дегани эмаслигини айтди.
Ўз навбатида, IG Metall музокарачилар гуруҳи раҳбари Торстен Грёгер Мейсвинкелнинг «ходимларнинг ҳиссаси» ҳақидаги иборасини нафақат ишчилар талабларига салбий жавоб, балки иш ҳақининг мумкин бўлган қисқариши ҳақида огоҳлантириш сифатида ҳам баҳолади.
IG Metall ва VW ўртасидаги музокараларда концерндаги режалаштирилган кенг кўламли ишдан бўшатишлар ҳақида ҳам сўз борди. Торстен Грёгернинг сўзларига кўра, бу борада ҳам позициялар яқинлашуви кузатилмаган. IG Metall салбий деб баҳолаган биринчи раунд натижаларига кўра, ҳатто кейинги йиғилиш санаси ҳам келишиб олинмаган – касаба уюшмаси у фақат ноябр ойи охиригача бўлиб ўтишига умид қилмоқда.
IG Metall декабрдан бошлаб VW'да иш ташлашлар ҳақида огоҳлантирди
Уюшма вакилларининг таъкидлашича, VW'даги иқтисодий қийинчиликлар ҳақидаги хабарларга қарамай, концерн яқинда «даромад кўрсаткичлари ёмон эмаслиги» тўғрисида ҳисобот берган ва акциядорларга муносиб дивидендлар тўлаган. Бу VW'нинг маневр қилиш имконияти борлигини кўрсатади, дейди Торстен Грёгер.
Унинг сўзларига кўра, агар VW ходимларни қисқартириш бўйича режаларга амал қилишда давом этса ва касаба уюшмаси талабларига жавоб бермаса, концерн «ходимларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келади». Хусусан, гап 1 декабрда бошланиши мумкин бўлган VW'даги иш ташлашлар ҳақида кетмоқда, деди Грёгер. У акцияларда ўн минглаб одамлар иштирок этиши билан таҳдид қилмоқда.
Ҳанновердаги музокаралар чоғида бутун Германиядан келган Volkswagen компаниясининг 3000 дан ортиқ ходими йиғилиш бўлиб ўтган бино олдида тўпланди, деб хабар беради IG Metall.
Мавзуга оид
08:45 / 28.05.2026
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
00:22 / 15.12.2025
Volkswagen ўз тарихида илк бор Германиядаги заводини ёпади
09:13 / 31.10.2025