Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft сунъий интеллектга асосланган скриншотларни яратиш воситасини қайта ишга туширади
Recall номини олган янги воситадан кўплаб баҳсларни келтириб чиқарган функциялар ўчириб ташланган, масалан, эндиликда уларни фойдаланувчининг ўзи ёқиши ёки ўчириб қўйиши мумкин.
Microsoft компанияси фойдаланувчи экранини мунтазам скриншот қиладиган янги восита сабаб юзага келган махфийлик борасидаги можародан кейин «эътирозларга қулоқ тутганини» маълум қилди.
2024 йилнинг май ойидаги тақдимотдан сўнг танқидчилар Recall номли ушбу янги воситани «махфийликнинг душмани» деб атаган, натижада технологик гигант унинг ишга туширилишини кечиктирган эди.
Энди компания ноябр ойида ўзининг CoPilot+ компютерларида сунъий интеллект базасига асосланган янгиликни қайта ишга туширмоқчи.
Кўплаб баҳсларни келтириб чиқарган функциялар ўчириб ташланган, масалан, эндиликда уларни фойдаланувчининг ўзи ёқиши ёки ўчириб қўйиши мумкин — оригинал версиясида у ўрнатилиши билан ёқилган турар эди.
Microsoft май ойидаги тақдимотида сунъий интеллектга асосланган Recall’ни «фотографик хотирага» қиёслаб, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда фойдаланувчи ўз компютерида кўрган барча нарсани бутун дунё ҳам кўра олишини эълон қилганди.
Компания вакилларига кўра, Recall’дан фойдаланувчининг аввалги фаоллиги ёрдамида қидирувни амалга ошириш ҳам мумкин. У ҳар бир неча сонияда олинган иш столи скриншотларини қидириш орқали одамларга аввал кўрган ёки устида ишлаган нарсаларни топишга ёрдам бериш учун мўлжалланган эди. Аммо танқидчилар махфий маълумотларни эътиборга олган ҳолда бундан хавотирда эканликларини билдирган.
«Recall — бу опциявий тажриба. Суратлар ва унга боғлиқ ҳар қаднай маълумотлар доим шифрланади», — дейди Microsoftʼнинг Windows бўйича корпоратив вице-президенти Паван Давулури.
Мавзуга оид
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:55 / 14.10.2025
Microsoft компанияси Windows 10 тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди
20:59 / 26.09.2025
Microsoft Исроилдаги фаластинликларни кузатиш учун фойдаланилган хизматларни блоклади
07:09 / 04.08.2025