Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
Биринчи босқичда маблағлар аҳолининг заиф қатламига, давлат ижтимоий суғурта карталари эгалари ва ногиронлиги бўлган шахсларга тарқатилади — бу тахминан 14,5 миллион киши.
Таиланд 14 миллиард долларлик иқтисодий рағбатлантириш дастурини ишга туширди, унинг доирасида мамлакат фуқароларига 10 минг батдан (300 доллар) маблағ тарқатилади, деб хабар беради Financial Times.
Биринчи босқичда маблағлар аҳолининг заиф қатламига, давлат ижтимоий суғурта карталари эгалари ва ногиронлиги бўлган шахсларга тарқатилади. Бу тахминан 14,5 миллион киши. Пуллар фуқароларнинг банк ҳисобрақамларига ўтказилади, аввалига уларни рақамли ҳамёнлар орқали тақсимлаш таклиф этилганди. Лойиҳа доирасида жами 36 миллион киши рўйхатга олинган.
Охирги 10 йил ичида мамлакат ЯИМ йилига тахминан 2 фоиздан ошган. 2023 йилда ушбу кўрсаткич 1,9 фоизни ташкил этган — бу Индонезияга нисбатан 2,5 баробарга кам демак. Таиланд уй хўжаликларининг қарзи, заиф экспорт ва туризм даромадларининг пасайиши туфайли қўшниларидан орқада қолмоқда. Ҳукумат прогнозларига кўра, тўланадиган ушбу маблағлар мамлакатда ЯИМ ўсишини жорий йилнинг ўзидаёқ 35 базис бандга тезлаштиради.
Сентябр бошида лавозимга тайинланган Таиланд бош вазири Пхэтхонгтхан Чинават мамлакат иқтисодиётини қайта уйғотишга ҳаракат қилмоқда. «Мазкур дастурдан кейин рағбатлантирувчи яна бошқа чора-тадбирлар ҳам бўлади. Ҳукумат, шунингдек, рақамли ҳамён лойиҳасини ҳам илгари суришни бошлайди», — дейди у.
Шу билан бирга, Таиланд Марказий банки фуқароларга тарқатилаётган пуллар схемасини танқид қилиб, уни яхши ўйланмаган режа деб атади. Ҳукуматнинг ўзи эса дастурни молиялаштириш бўйича манбаларни топишда қийинчиликка учрамоқда.
Ўз навбатида, иқтисодчиларнинг огоҳлантиришича, пул тақсимоти чекланган, бир марталик самарага эга бўлиб, тузилмавий муаммолар ва сиёсий беқарорлик юки остида қолган иқтисодиётнинг тикланишига деярли таъсир кўрсатмайди. Иқтисодиёт, шунингдек, экспортнинг камлиги ва коронавирус пандемиясидан кейин туризмнинг ўсиши секинлашганидан зарар кўрган.
Айримлар ҳатто дастур тўлиқ кўламда амалга оширилишига шубҳа билдирмоқда. Агарда бу содир бўлса, Таиланд ЯИМ ўсиши 100 базис бандга тезлашиши мумкин. «Ўсишнинг тезлашуви узоқ давом этадими? Бу маблағларни сарфлашнинг энг яхши усулими? Бу Таиланд иқтисодиёти дуч келаётган бирор-бир тузилмавий муаммоларни ечишга аниқ ёрдам берадими? Ушбу хавфлар ҳеч қаерга йўқолмади», — дейди OCBC банки катта иқтисодчиси Лаваня Венкатесваран.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026