Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
Tata Steel Уэлсдаги заводида сўнгги домна печини ўчириб, бир асрдан кўпроқ давом этган ишлаб чиқаришни тўхтатади.
Британиянинг энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Tata Steel Уэлсдаги заводида сўнгги домна печини ўчириб, бир асрдан кўпроқ давом этган ишлаб чиқаришни тўхтатади, деб хабар беради Sky News.
«Буюк Британиядаги йирик пўлат эритиш заводи бугун 100 йилдан ортиқ вақт давом этиб келган фаолиятидан кейин ишини тўхтатди, бу Жанубий Уэлсдаги минглаб иш ўринларининг йўқолишига олиб келади», — дейилади хабарда.
Домна печларидан фойдаланишни тўхтатиш борасидаги қарор атроф-муҳитга чиқариладиган углерод газларини қисқартириш ва «экологик тоза» ишлаб чиқаришга ўтиш муносабати билан қабул қилинган.
Охирги домна печи 30 сентябр куни соат 17:00 да фаолиятини тўхтатади, шунда корхонада охирги пўлат ишлаб чиқарилади. Tata Steel нисбатан экологик тоза электр ёй печларига ўтгунга қадар Порт-Толбот шаҳридаги ишлаб чиқариш бир неча йилга тўхтатилади. Янги ускуналар 2028 йилда фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.
Шу билан бирга, завод ўз фаолиятини бутунлай тўхтатмайди — корхонада бошқа давлатлардан импорт қилинадиган пўлат плиталарни чиғирлаш давом эттирилади.
«Яшил» ишлаб чиқариш жараёнига ўтиш Tata Steel учун 1,25 миллиард фунт стерлингга тушади, унинг 500 миллиони Британия ҳукумати томонидан ажратилмоқда. Ишлаб чиқариш тўхтатилиши сабаб 3 мингга яқин ходим ишсиз қолади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026