Жаҳон | 19:10 / 30.09.2024
3098
2 дақиқада ўқилади

Полша президенти фуқароларни ҳақорат қилгани учун судга чақирилади

Анжей Дуда ТВ орқали «Яшил чегара» филми томошабинларини «чўчқалар» деб атагани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images

Полша президенти Анжей Дуда президентлик муддати тугаганидан кейин фуқароларни ҳақоратлаш иши бўйича судга чақирилади, деб хабар берди Полшанинг Ксенофобия ва ирқчилик хулқ-атворини мониторинг қилиш маркази (NPO). Бу ҳақда РИА Новости ёзди.

Илгари марказ президент устидан миграция инқирози мавзусини кўтарган «Яшил чегара» филми ҳақидаги баёнотлари юзасидан шикоят қилган эди. Дуда ТВ орқали филм томошабинларини «чўчқалар» деб атаган.

Марказнинг даъвоси бўйича Варшава округ судида мажлис 2025 йил 24 октябр кунига белгиланган. Иш очиқ кўриб чиқилади ва ҳамма суд маҳкамасига онлайн уланиши мумкин.

Режиссёр Агнешка Ҳолланд томонидан суратга олинган «Яшил чегара» филмининг премераси 2023 йил сентябрида Венеция кинофестивалида бўлиб ўтди. Филм воқеалари Беларус-Полша чегарасида 2020 йилларнинг бошида содир бўлади. Бош қаҳрамонлар қочқинлар, афғонистонлик инглиз тили ўқитувчиси ва суриялик оила Европа Иттифоқи мамлакатларига киришга ҳаракат қилиб, чегарада қолиб кетишади.

Анжей Дуда Полшанинг TVP телеканалида филмни танқид қилиб, у «Полша чегарачиларни ҳақорат қилмоқда», деди. Президент, шунингдек, «филмни томоша қилган чегарачиларнинг «Кинотеатрда фақат чўчқалар ўтиради» деган иборани қўллаганидан ажабланмаганини айтди. Бу баёнотдан кўп ўтмай, марказ президент устидан судга даъво киритганини маълум қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид