Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
Ўзбекистон миллий жамоаси Арманистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионати IV дивизионида дебют қилади.
Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ёшлар терма жамоаси 2025 йилги дебют жаҳон чемпионатида қачон ва қаерда иштирок этиши маълум бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор расмий турнирда – Жаҳон чемпионатининг нуфузи жиҳатидан бешинчи ўринда турувчи IV дивизионида иштирок этади. Турнир 13-19 апрел кунлари Ереванда бўлиб ўтади. Ўзбекистонга Арманистон, Эрон, Кувайт, Малайзия ва Индонезия рақиб бўлади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида дебют қилади. Ўзбекистон ўсмирлари 2025 йил 28 февралидан 6 мартига қадар Бангкокда ўтказиладиган III дивизионнинг «B» гуруҳида иштирок этади. Уларга Таиланд, Туркманистон, Босния, ЖАР ва Люксембург рақиблик қилади.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026