Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адам Қодиров Россия Рекордлар китобига киритилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли тергов изоляторида Қуръонни ёқиб юборган шахсни калтаклаганидан кейин омма эътиборига тушди ва унга қатор мукофотларни бериш бошланди.
Чеченистон етакчиси Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли Адам Қодиров РФ субъектлари орасида хавфсизлик хизматининг энг ёш бошлиғи сифатида Россия Рекордлар китобига киритилди.
Қайд этилишича, тегишли мукофот 4 октябр куни Грознийда ўтказилган ММА бўйича мусобақада унга топширилган. Нашр бош муҳаррири Станислав Коненко, шунингдек, Адам Қодировга Россия Рекордлар китобини оммалаштириш йўлидаги ҳиссаси учун медал билан мукофотлаган.
Адам Қодиров ўзига топширилган мукофотга қуйидагича изоҳ берди: «Биз тўхтаб қолиш ниятида эмасмиз, Ахмат — куч».
2023 йил ёзида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам тергов изоляторида Волгоградда Қуръонни ёқиб юборган Никита Журавелни калтаклади. Қодиров дўппослаш тасвирларини эълон қилган ва ўғлининг бу ишидан фахрланишини айтган эди.
Шундан сўнг Адам Қодиров бир қанча мукофотларга сазовор бўлди, отасининг хавфсизлик хизматида лавозимни эгаллади ва Россия Мудофаа вазирлиги таркибидаги «Шайх Мансур» баталйонига раҳбарлик қила бошлади. Унга Чеченистон қаҳрамони унвони ҳам берилди. Декабр ойида Рамзан Қодиров суд унинг ўғлини жазолашга қарор қилмаганини, Чеченистон расмийлари ҳам бу билан шуғулланмаслиги кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
07:28 / 18.01.2026