Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
Роберт Фицо Украинага қурол топширишни ёқлаётган сиёсатчилар «нима ҳақида гапирилаётганини тушуниши» учун «ракета билан қандайдир фавворага зарба беришни» таклиф қилди.
Словакия бош вазири Роберт Фицо европалик депутатларнинг Украинага Россия ҳудудига зарба беришга рухсат этиш ҳақидаги чақириқларини кескин танқид қилди.
Фицо Европарламентнинг баъзи аъзолари Украинага ракета берилиши ҳақида осонликча гапираётганини ва шу тариқа «урушни давом эттиришга ундаётганини» айтди.
«Мен афсусдаманки, Европада қуролларнинг шовқинини тўхтатиш ўрнига, баланд қарсаклар, баланд овозда олқишлар ва кўпинча урушни давом эттиришга ундайдиган муҳим моддий қарорларни эшитяпмиз», деди у.
Бундан ташқари, у сиёсатчилар «нима ҳақида гапирилаётганини тушуниши» учун «ракета билан қандайдир фавворага зарба беришни» таклиф қилди.
«Ва биз Европа Парламентининг баъзи аъзолари баҳор шабадаси енгиллиги каби ўрта масофага учувчи ракеталар ҳақида, узоқ масофали ракеталар ҳақида гапираётганини эшитамиз, мажозий қилиб айтганда. Балки шундай ракеталардан бири билан Брюсселдаги фавворага зарба бериш керакдир. Улар аслида нима ҳақида гапираётганимизни тушуниши учун», деди сиёсатчи.
Аввалроқ, Фицо ўз мамлакати ҳукумати раҳбари бўлган вақтда Украинанинг НАТО аъзоси бўлишига қарши чиқишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг Алянсга кириши Учинчи жаҳон урушининг бошланиши учун «яхши асос» бўлади. Шу билан бирга, Фицонинг айтишича, айнан Ғарб Украинада уруш бўлишини ҳоҳлаяпти. Унинг фикрича, уруш фақат Ғарб «русларни тиз чўктирмоқчи» бўлгани учун давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:28
WSJ: Трамп Киевга 20 йил давомида НАТОга аъзо бўлмаслик шартини қўйиши мумкин
20:40 / 07.11.2024
Google хариталардан Украинадаги ҳарбий объектлар тасвирини олиб ташлади
09:47 / 07.11.2024
ОАВ: Украина биринчи марта Каспий денгизидаги РФ кемаларини нишонга олди
11:29 / 06.11.2024