Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Оникс” анҳорга тушиб кетди
Фавқулодда вазиятлар ходимлари етиб келгунича машина махсус техника ёрдамида анҳордан чиқариб олинган.
Андижон шаҳрида “Оникс” машинаси анҳорга тушиб кетди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 8 октябр куни соат 14:00 ларда рўй берган.
Андижон шаҳар Ю.Отабекова ҳамда Шаҳидтепа кўчалари кесишган чорраҳа олдидаги ошхона автотураргоҳида 51 ёшли Ш.О. “Оникс” машинасида орқага ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотиб, анҳорга тушиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Машина махсус техника ёрдамида анҳордан чиқариб олинган.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026