Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
Россияликлар Арманистон ва Эрон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктини Арманистон мустақилликка эришганидан бери қўриқлаб келади ва 1 январдан бошлаб бу ишни тўхтатади, деди Пашиняннинг матбуот котиби Путин билан учрашуви якунлари бўйича.
Россия чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктини қўриқлашни тўхтатади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Москвадаги учрашувда шу ҳақда келишиб олдилар, деб хабар берди Арманистон бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян 8 октябр, сешанба куни Facebookʼда.
РФ чегарачилари Арманистон мустақилликка эришганидан бери НЎПни назорат қилади
Унинг сўзларига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб назорат-ўтказиш пунктида назорат тўлиқ Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) чегара қўшинлари томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, МХХ чегара қўшинлари Арманистоннинг Эрон ва Туркия билан давлат чегараларини ҳимоя қилишда иштирок этади, деди Багдасарян.
Хабарда айтилишича, Пашинян Арманистон мустақилликка эришганидан бери Арманистон ва Эрон ўртасидаги чегара назорат пунктида россиялик чегарачилар хизмати учун Путинга миннатдорчилик билдирган.
РФ иштирокисиз Арманистон транспорт лойиҳаси
Бундан ташқари, Пашинян Путин билан учрашувда «Дунё чорраҳаси» лойиҳаси тафсилотларини тақдим этди. У, шунингдек, Арманистон билан боғлиқ чиқишларида «бир қатор Россия расмийлари томонидан минтақавий масалаларда қўлланган иборалардан хавотир билдирди».
«Дунё чорраҳаси» – Арманистон, Туркия, Озарбойжон ва Эрон орқали транспорт коридорини яратиш бўйича Арманистон ташаббуси. Режалаштирилганидек, у ҳар бир давлатнинг суверенитети ва юрисдикцияси остида Россия Федерацияси иштирокисиз ишлайди.
Аввалроқ Ереван россиялик чегарачиларни Озарбойжон билан чегарадан, кейин эса пойтахт аэропортидан олиб чиқишга эришган эди. Бундан ташқари, Пашинян ва Путин май ойида Россия ҳарбийларини Арманистоннинг бир қатор вилоятларидан олиб чиқиб кетиш бўйича келишиб олган эди.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
09:00 / 08.06.2026