Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига етиб борди.
Давлат раҳбарини аэропортда Туркманистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Тангригули Атахаллиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Асосий тадбирлар бугун, 11 октябр куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон етакчиси туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги – тинчлик ва тараққиёт асоси” халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Давлат раҳбари тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Мавзуга оид

15:32 / 16.01.2025
Ашхобод бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон тадбирларига тайёргарлик муҳокама қилинди

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024