Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал миллий жамоаси ЖЧ-2024дан кейин 10 поғона пастлади
ФИФА расмий сайти футзал бўйича жаҳон чемпионатидан кейин миллий жамоаларнинг рейтингини янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 10 поғона пастлади. Хосе Венансио Лопес бошқарувида мамлакатимиз мезбонлигида ўтган ЖЧ-2024да гуруҳда қолиб кетиб, муваффақиятсизликка учраган футзалчиларимиз 11-ўриндан 21-ўринга «шўнғишди». Топ-30ликда ҳеч бир жамоа бу даража катта пасайишга учрамаган.
Шунга қарамай, Ўзбекистон футзал жамоаси Осиёда Эрон (6-ўрин), Таиланд (11) ва Япониядан (13) кейинги 4-ўринда бормоқда.
Чемпионликка эришган Бразилия 1-ўринда бўлса, Португалия ва Аргентина учликдан жой олган. Испанияда бир поғонага пастлаб 4-ўринга тушган бўлса, қўшни Қозоғистон миллий жамоаси 3 ўринга юқорилаб, рейтингда бешликдан жой олди.
ФИФА рейтинги. Октябр. Футзал.
1. Бразилия
2. Португалия
3. Аргентина
4. Испания
5. Қозоғистон
6. Эрон
7. Марокаш
8. Россия
9. Украина
10. Франция
..21. Ўзбекистон.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2024 А гуруҳида Нидерландия билан дуранг қайд этиб, Парагвай ва Коста-Рикага мағлуб бўлди ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаганди.
Мавзуга оид
20:54 / 10.03.2026
Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийлигига қайтди
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
20:33 / 17.10.2025