Шолц ва Байден телефон орқали Киевга кейинги ёрдамни муҳокама қилди
«Милтон» тўфони туфайли АҚШ президенти Украина бўйича йиғилишда иштирок этиши керак бўлган Германияга ташрифини қолдирди. Бу қарор Шолц томонидан тўғри қабул қилинди, дея таъкидлайди Германия ҳукумати матбуот хизмати.
Германия канцлери Олаф Шолц ва АҚШ президенти Жо Байден 10 октябр, пайшанба куни кечқурун телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Германия федерал ҳукумати ва Оқ уй матбуот хизматлари.
ГФР матбуот баёнотида таъкидланишича, Байден Шолц билан «Милтон» тўфонидан энг кўп зарар кўрган ҳудудлардаги мавжуд вазият ҳақида гаплашган. Айнан Флорида қирғоқларига тўфон яқинлашаётгани муносабати билан АҚШ президенти аввалроқ Германияга режалаштирилган ташрифини бекор қилган, у ерда Украина бўйича Рамштайн форматидаги алоқа гуруҳи йиғилишида қатнашмоқчи эди. Натижада бу учрашув қолдирилди.
«Унинг (Жо Байден) ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ташрифини кечиктириш ҳақидаги қарори федерал канцлер томонидан тўғри қабул қилинди», — дея таъкидлайди Германия ҳукумати матбуот хизмати.
Германия ва АҚШнинг устувор геосиёсий масалалар бўйича ҳамкорлиги тўғрисида
Украинани кейинги қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича, Германия канцлери билан телефон суҳбатида Америка етакчиси Германия ва Қўшма Штатларнинг «устувор геосиёсий масалалар, жумладан, Украинани Россия агрессиясидан ҳимоя қилишини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликдаги кучли ишини» қайд этди, деб ёзади Оқ уй.
Немис томонининг таъкидлашича, «турли хил халқаро муаммолар фонида» Олаф Шолц ва Жо Байден яқин алоқани давом эттириш зарурлиги ҳақида келишиб олдилар.
Мавзуга оид
21:08 / 14.11.2024
Президентлар учрашуви: Байден ва Трамп Оқ уйда икки соат гаплашди
09:40 / 14.11.2024
Байден Трампга: Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ манфаатларига жавоб беради
21:45 / 13.11.2024
«Сиёсат — аёвсиз» — Трамп Оқ уйда Байден билан учрашди
13:26 / 11.11.2024