ССВ: Тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, хато-камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 1203 рақамли «Ишонч телефони» фаолияти йўлга қўйилган.
«Ҳурматли юртдошлар! Агар Сиз соғлиқни сақлаш тизимида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади ва маълумотлар сир сақланиши тўлиқ кафолатланади», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
— вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм боти;
— вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи 1003 қисқа рақамли Сall-марказ;
— вазирликнинг info@ssv.uz электрон почта манзили.
«Унутманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди», дея қўшимча қилинган хабарда.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
17:16 / 17.12.2024
Қирғизистон бош вазири коррупция туфайли истеъфога чиқарилган бўлиши мумкин
15:17 / 17.12.2024