Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Miran меҳмонхонаси ҳудудида ёнғин чиқди
16 октябр куни Тошкент шаҳри Миробод туманида жиддий ёнғин чиқди. ФВВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, соат 17:17 да Шаҳрисабз кўчасида, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишлари бошланган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан маъсуллар чиққан.

Гувоҳлар томонидан олинган видеоларда Miran меҳмонхонаси жойлашган бинонинг том қисми ёнаётгани акс этган.
Ҳозирда ушбу манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
UPD: ФВВ воқеа жойига 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 18:19 да қуршаб олингани ва соат 19:16 да бартараф этилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
10:01 / 06.01.2026
Tashkent City ҳудудида контейнер ёниб кетди
15:42 / 05.01.2026
Швейцария курортидаги ёнғин: яна 16 қурбоннинг шахси аниқланди
09:31 / 05.01.2026