Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
Эстония парламенти Қрим татарларининг депортациясини геноцид акти деб тан олди. Бу ҳақда Қримдаги Президент ваколатхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу борадаги баёнотни 83 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.
«Бугун Эстония Республикаси парламенти 1944 йилда совет режими томонидан қримтатар халқининг депортациясини геноцид акти дея тан олиш тўғрисидаги баёнот маъқулланди. Парламентнинг 83 депутати ушбу баёнотни қўллаб-қувватлади», — дейилади хабарда.
Баёнотда қримтатарларининг оммавий қирғин қилиниши ва уларнинг Қрим яриморолидан мажбуран депортация қилиниши қораланади. Шунингдек, ҳужжатда таъкидланишича, Россия Федерацияси 2014 йилда Қримни эгаллаб олганидан кейин ҳам қримтатарларга қарши геноцид сиёсатини давом эттирмоқда.
Эстония парламенти депутатлари эгаллаб олинган Қримдаги қримтатарларга қарши тизимли ҳибслар, қийноқлар, ўғирлашлар, она тилини ўрганиш ва ундан фойдаланишга тақиқлар туфайли бугунги кунда ҳам давом этаётган жиноятлар давом эттирилишини қоралашга чақирди.
1944 йилнинг 18-21 май кунлари СССР раҳбарияти томонидан Қрим яриморолида истиқомат қилиб келаётган 200 минг нафар қримтатар мажбурий тартибда Марказий Осиёга депортация қилинган. Йўлда кўчирилаётганларнинг тахминан 40 фоизи очликдан ва касалликлардан ҳалок бўлган. Ҳар йили 18 май куни Қрим татарлари депортация қурбонларини ёдга олади. 2014 йилдан буён Украинада 18 май қримтатарларнинг ҳуқуқлари учун курашиш куни сифатида нишонланади.
Мавзуга оид
17:31 / 15.11.2024
Эстонияда аҳоли орасида пул етишмаслиги туфайли жиноятчилик кўпайгани эълон қилинди
17:28 / 13.11.2024
Эстония Россия билан чегарада «дронлардан ҳимоя девори»ни қуради
10:20 / 11.11.2024
Трамп жамоаси «йўқотилган Қрим» ҳақидаги сўзлардан бош тортди
21:41 / 08.11.2024