Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
Суд тизимида камдан кам учрайдиган ҳолат кузатилди: фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди ходими ўзини ишдан бўшатган суд раисини судга берди. Ишга тиклашга оид низо айнан шу суднинг ўзига киритилган.

Фото: Kun.uz
Миржаҳон Давронқулов фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида 2023 йил 3 апрелдан судя ёрдамчиси, 2024 йил 13 майдан девонхона мудири вазифасида ишлаб келган. 2024 йилнинг 6 сентябр куни суд раиси Урал Неъматиллаевнинг буйруғи асосида Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 5-бандига мувофиқ у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Буйруқда ходим узрли сабабларсиз тўлиқ иш кунида ишда бўлмагани кўрсатилган.
Суд ходими ўзини ноҳақ ишдан бўшатилган ва ҳуқуқлари бузилган деб ҳисобламоқда. Шу сабабли у ўзи ишлаган суд устидан шу суднинг ўзига даъво киритган.
Суд раиси Урал Неъматиллаевнинг ўзига ёзилган даъво аризасида Неъматиллаев ходимга босим қилгани келтирилади.
“Иш берувчи томонидан бирор маротаба ҳам интизомий жавобгарликка тортилмаганман. Жавобгар – фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди раиси У.Неъматиллаев менга босим қилиб, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзасан, деб қўймади. Ариза ёзиб бермаганим учун 2024 йил 19 ва 20 август кунлари ишга чиқмаган, деб Қашқадарё вилоят суди Касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома киритди.
Мен 2024 йил 19 август куни ишга тўлиқ бориб “Адолат” ахборот тизимлар комплексига 213 та, 20 август куни эса 228 та ариза ва даъво аризалари кирим қилганман.
2024 йил 5 сентябр куни суд раисига менга меҳнат таътили бериш ҳақида ариза тақдим қилдим. Ушбу аризам кирим бўлиб, раисга чиқарилган бўлса-да, суд раиси менга меҳнат таътили бермасдан ноқонуний равишда ишдан бўшатиб юборди”, дейилади даъво аризасида.
Миржаҳон Давронқулов ўзининг ноқонуний ишдан бўшатилганлик ҳолатига бир нечта ҳуқуқий асослар келтирган. Жумладан, Меҳнат кодексининг 163-моддаси 1-қисми 3-бандида “ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда” ишдан бўшатиш тақиқланишини, кодекснинг 165-моддаси талабига кўра иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан олдиндан огоҳлантирмаганини билдирган.
Суд ходими даъво аризасида жавобгарнинг уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини бекор қилиб, ишга тиклашни, мажбурий прогул учун иш ҳақларини ҳамда маънавий зарар учун 50 млн сўм товон пули ундириб беришни сўраган.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳукумат “Sea Breeze Uzbekistan” қурилишини тасдиқлади
Ўзбекистон | 23:49 / 04.08.2025
-
Адижонда ўқитувчилар таъмирлаган мактабнинг директори ишдан бўшатилди
Ўзбекистон | 23:42 / 04.08.2025
-
Исроилда Нетаняҳу ишини олиб бораётган бош прокурор истеъфога чиқарилиши мумкин
Жаҳон | 23:20 / 04.08.2025
-
Россия ядровий ракеталарини яна Европага қаратишини маълум қилди
Жаҳон | 23:06 / 04.08.2025
Мавзуга оид

09:45 / 02.08.2025
Путин суд қарорисиз россияликларнинг ҳисобрақамини блоклашга рухсат берди

08:32 / 02.08.2025
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди

18:40 / 29.07.2025
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлимига олиб келган операцияни амалга оширган шифокор судда оқланди

14:39 / 24.07.2025