Шолц Украина бўйича Путин билан тўғридан тўғри музокараларга тайёр
Германия канцлери Путин билан тўғридан тўғри мулоқотга тайёр эканини айтиб, «Украина бошидан сакраб ўтиб ҳеч қачон қарор қабул қилинмаслиги керак» деди. Шолц Европа Иттифоқи саммити арафасида Бундестаг депутатлари билан суҳбатлашди.
Германия канцлери Олаф Шолц Украинадаги урушни тугатиш бўйича Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Германия ҳукумати раҳбари 16 октябр, чоршанба куни Бундестаг депутатлари олдида нутқ сўзлади. Депутатлар олдидаги нутқ 17 октябр куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқининг навбатдаги саммити арафасида ташкиллаштирилди.
Украина президенти Зеленский Россия иштирокида навбатдаги тинчлик конференцияси ўтказиш зарурлиги ҳақида гапирди, дея эслатди канцлер. «Шунинг учун, Россия президенти билан гаплашамизми, деган саволга биз шундай жавоб берамиз: ҳа, у билан ҳам», — дея Шолц сўзларини келтиради dpa агентлиги. Аввалроқ Шолцнинг ўзи – Швейцариянинг Бургенсток шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг – Украинадаги уруш бўйича навбатдаги халқаро тинчлик конференциясини бу сафар Россия иштирокида ўтказиш зарурлигини айтиб ўтган эди.
Бербок: Путин Украина масаласини Шолц билан муҳокама қилишдан бош тортди
Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан Украина бўйича воситачиликни муҳокама қилишга тайёр эмас, деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок. Ўз навбатида, «Украина адолатли тинчлик ўрнатишга тайёр», деди у 11 октябр куни Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Берлинга ташрифи олдидан.
Словакия ташқи ишлар вазири Юрай Бланар билан суҳбатда у Путиннинг тинчлик музокаралари ташаббусини рад этишдаги позициясини танқид қилди. «У тинчликни қабул қилишдан бош тортяпти ва ҳар куни уруш ва вайронагарчилик фойдасига яна бир сигнал юборяпти», — дея қўшимча қилди у.
Песков: Берлин ҳозирча Москва билан мулоқот бўйича алоқага чиқмади
Германия томони ҳозирча канцлер Олаф Шолц ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали суҳбат ўтказишни сўрамаган. Бу ҳақда 2 октябр куни бўлиб ўтган брифингда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Берлиндан суҳбат бўйича сўровлар бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан айтиб ўтди.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024