Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Кувайт ҳукуматлари ўртасида йирик лойиҳалар амалга оширилиши мумкин
ТИВда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова ва Кувайт Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Аҳмед ал-Илаж ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Фото: Дунё
15-21 октябр кунлари Кувайт ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Суҳбат чоғида Кувайт томони Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг 12-14 август кунлари Кувайтга ташрифи якунларини юқори баҳолади ва музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёрлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланаётгани алоҳида қайд этилди. Пойтахтда кувайтлик тадбиркорлар делегацияси иштирокида бизнес-форум муваффақиятли ўтказилди. Улар ҳамкорликда янги ўсиш нуқталарини топишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Шунингдек, кувайтлик инвесторларни Ўзбекистон иқтисодиётига фаол жалб этиш мақсадида икки давлат ҳукуматлари ўртасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
21:02 / 10.03.2026
Кувайт, Ироқ, БАА ва Саудия Арабистони нефт қазиб олишни учдан бирга қисқартирди – ОАВ
16:27 / 02.03.2026
Кувайтда АҚШнинг 3 та самолёти қулади
19:34 / 01.03.2026
Бахтиёр Саидов Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди
07:33 / 21.02.2026