Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди.
“Қатар давлати бош вазири ва ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказдик.
Яқин Шарқдаги вазият юзасидан атрофлича фикр алмашдик.
Қатар билан бирдамлигимизни билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг самимий ҳамдардлигини етказдик.
Суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва куч ишлатмаслик тамойилларига қатъий риоя қилиш муҳимлигини таъкидладик”, деб ёзди Саидов.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Кувайт ташқи ишлар вазири шайх Жарроҳ Ас-Сабоҳ, Ўмон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий ҳамда Иордания бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан ҳам телефон орқали мулоқот қилганини билдирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, мулоқот давомида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, барқарорлик ҳамда хавфсизликка таъсири юзасидан фикр алмашилган.
Мавзуга оид
23:09 / 21.05.2026
Oman Air Маскат ва Тошкент ўртасида авиақатновни йўлга қўяди
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
10:07 / 20.04.2026