Ўзбекистон | 12:30 / 21.10.2024
3434
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон парламент сайловига сайлов комиссияларининг 120 минг аъзоси жалб этилади

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистонда бўлажак парламент сайловларига сайлов комиссияларнинг 120 мингдан ортиқ аъзоси жалб этилишини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Нашрга кўра, бу ҳақда Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловга бағишланган брифингда айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида парламент, эксперт, академик, жамоатчилик доиралари, шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган брифинг бўлиб ўтган ва унда бўлажак сайловнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилган.

Қайд этилганидек, сайловлар Ўзбекистон тарихида илк маротаба мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади ва барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, уларнинг сайлов жараёни иштирокчилари билан ўзаро муносабатлари тўлиқ рақамлаштирилади.

Ахборот агентлигининг ёзишича, Федерация Кенгашининг Фан, таълим ва маданият қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илёс Умаханов ўз чиқишида, ушбу сайловлар Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилингандан кейин биринчи марта бўлиб ўтаётганига эътибор қаратган.

"Сиёсий партиялардан депутатликка номзод аёллар учун квотани 40 фоиз ва ундан юқори даражага ошириш билан бир қаторда, брифингда E-saylov янги тизими жорий қилингани таъкидланди", – деб ёзган ТАСС.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид