Ўзбекистон | 23:00 / 23.10.2024
5143
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Хорватияга ҳам элчи бўлди.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Хорватиядаги элчиси лавозимига тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Венгриядаги элчи сифатида ҳам фаолият юритади.

23 октябр куни у Загребда Хорватия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги протокол департаменти бошлиғи Мирта Еленц Жупанга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси ҳисобланади (қароргоҳи Будапештда жойлашган). Бунгача Австриядаги ҳам элчи ҳам бўлган. Илгари ташқи ишлар вазирлгининг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид