Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Италияда ўтказилган Халқаро астронавтика федерацияси лидерлари саммитида махсус баёнот билан иштирок этди.
Италиянинг Милан шаҳрида 75-Халқаро астронавтика конгресси ўтказилди, унда 120 та давлатдан космик агентликлар ва халқаро ташкилотлар, илмий таълим марказлари раҳбарлари, жаҳон космик ҳамжамияти вакилларидан иборат 11 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди, деб хабар беради «Ўзбеккосмос» агентлиги.
Қайд этилишича, конгрессда Ўзбекистон делегацияси аъзолари Халқаро астронавтика федерацияси лидерлари саммитида махсус баёнот билан иштирок этган.
Шунингдек, форум доирасида агентлик вакиллари Халқаро астронавтика федерацияси, Интерспутник халқаро ташкилоти ва шу каби қатор йирик хорижий агентликлар раҳбарлари билан 30 дан зиёд манфаатли учрашувларни ўтказган. Роботлаштирилган космик аппаратлар ва бошқа технологиялар ёрдамида Ойни тадқиқ қилишга ихтисослашган Ispace (Япония) компанияси билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
«АҚШнинг SpaceX ва Буюк Британиянинг Surrey Satellite Technology компаниялари Ўзбекистоннинг миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беришга тайёр эканликларини билдиришди», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Япониянинг Кюшу технологик институти – аэрокосмик муҳандислик йўналишида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дастлабки ўқув дастурига келишилган.
Эслатиб ўтамиз, конгресснинг ўтган йили Озарбойжонда бўлган йиғилишида Ўзбекистон тарихида илк бор «Ўзбеккосмос» агентлиги Халқаро астронавтика федерациясига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилган эди. Аввалроқ космик фазони, шу жумладан, Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги қонун имзоланганди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
08:50 / 12.06.2026
SpaceX тарихдаги энг йирик IPOʻни амалга оширди
08:30 / 08.06.2026