Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ давлатлари РФ активлари ҳисобидан Украинага 35 млрд евро ажратишни маъқуллади
Музлатилган Россия активларидан тушган маблағ қарзни тўлаш учун сарфланади.
Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 35 миллиард евро миқдорида кредит ажратишга ва уни Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан тўлашга рози бўлди.
Европа Кенгаши Украинага 35 миллиард еврогача бўлган миқдорда макромолиявий ёрдам ва G7 мажбуриятларини бажариш учун янги кредит механизмини маъқуллади, дея хабар бермоқда ЕИ олий сиёсий органи матбуот хизмати.
Украинага 35 миллиард еврогача бўлган имтиёзли макромолиявий ёрдам кредити тақдим этилади ва Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағ кредитни тўлаш учун ишлатилади, дейилади хабарда.
Европа Кенгашининг таъкидлашича, пакет Украинанинг шошилинч молиявий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи Украинага берадиган кредитни молиялаштириш учун зарур бўлган қарзлар Иттифоқ бюджети томонидан кафолатланади.
Июн ойида «Катта еттилик» давлатлари етакчилари гаров сифатида музлатилган Россия активларидан олинган фойдадан фойдаланган ҳолда Украинага 50 миллиард доллар (тахминан 45 миллиард евро) миқдорида кредит беришга келишиб олдилар.