Жаҳон | 13:50 / 26.10.2024
1990
1 дақиқада ўқилади

Гутерриш Путин билан учрашувда Қора денгизда кемалар ҳаракати муҳимлигини қайд этди

Қозондаги БРИКС саммити доирасида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Фото: AP

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Россия президенти Владимир Путин Қозондаги БРИКС саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказди.

Жаҳон ташкилоти матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида Гутерриш Украина масаласи бўйича яна бир бор ўз позициясини билдириб, Украинанинг босиб олиниши БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузаётганини таъкидлаган.

Ҳисоботда айтилишича, Гутерриш Қора денгизда кемалар ҳаракати эркинлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этган.

«Бош котиб ушбу масала бўйича музокаралар давом этишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва Туркияга чуқур миннатдорчилик билдиради», — дейилади баёнотда.

Томонлар, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиб, Ғазо ва Ливанда ўт очишни тўхтатишга эришиш ва минтақада кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик зарурлигига эътибор қаратдилар.

Мавзуга оид