Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самокат бошқаришда содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилади.
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (масалан, самокат, электр велосипед, гироскутер, моноғилдирак, скейтборд) бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.
Мавзуга оид
23:37 / 28.03.2026
Yamaha хавфсизлик ёстиқчасига эга дунёдаги илк скутерни тақдим этди
20:00 / 10.12.2025
«Ҳеч кимга сездирмасдан». Путин ўзи ҳам машина ҳайдаб туриши ва Москва кўчаларидаги курьерлар ҳақида
12:49 / 27.10.2025
Мопед ва скутер ҳайдаш учун гувоҳнома олиш осонлашади
09:09 / 14.10.2025