Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистонда махсус кучлар университетига дрон ҳужум қилди. Рамзан Қодиров қасос олишга ваъда берди
Чеченистон раҳбарининг тахминича, ушбу объект ҳарбий кадрлар «ўчоғи» бўлгани учун танланган. Украина Қуролли кучлари унга ҳужум қилиш орқали «қўрқитиб қўймоқчи бўлган».
29 октябр куни Россия махсус кучлари университетига дрон ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида университет томида ёнғин чиққан. Расмийларнинг маълум қилишича, бино бўш бўлгани сабаб ҳеч кимга зарар етмаган. Путин номидаги ушбу университетга 2013 йилда асос солинган бўлиб, у махсус кучлар учун кадрларни тайёрлайдиган Россиядаги ягона таълим муассасаси ҳисобланади.
Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Гудермесдаги университетга уюштирилган ҳужумга «уларнинг тушига ҳам кирмаган қасос билан» жавоб қайтаришини маълум қилди. У фронтда жанг қилаётган командирларига Украина Қуролли кучлари (УҚК) аскарларини «асирга олмасликни» ва «курашни 100 фоиздан ортиққа оширишни» буюрди.
«Улар бизни тишлади, биз уларни йўқ қиламиз. Яқин вақт ичида шундай қасос оламизки, бу уларнинг тушига ҳам кирмаган. Биз билан ҳазиллашишларига йўл қўймаймиз» — дейди Қодиров.
Чеченистон раҳбарининг тахминича, ушбу объект ҳарбий кадрлар «ўчоғи» бўлгани учун танланган. УҚК унга ҳужум қилиш орқали «қўрқитиб қўймоқчи бўлган». Рамзан Қодиров энди чечен жангчилари махсус ҳарбий операция зонасидаги курашини икки баробарга оширишини ваъда қилди.
«Бугун жангда қатнашаётган барча командирларимга кўрсатма бердим: асирга олмаслик, йўқ қилиш ва курашни 100 фоизга ошириш. Чеченлар ўзларининг ҳарбий имкониятларини ҳали ошира олишини тушуниб етишсин», — дейди у. Қодировнинг қўшимча қилишича, тергов мазкур ҳужум қандай юз берганини аниқлайди ва барча айбдорлар жазога тортилади.