Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
Хитойлик тадқиқотчилар дронларни парвоз вақтида симсиз қувватлантириш тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди. Тизим ердаги мобиль қурилмадан дрон остига ўрнатилган антенна панжарасига микротўлқинли нур орқали энергия юборади.
Фото: Xinhua
Муҳими, синов давомида дрон ҳам, ердаги қурилма ҳам ҳаракатда бўлган ҳолатда барқарор энергия узатишга эришилган. Бу аввалги статик тажрибаларга нисбатан муҳим қадам ҳисобланади.
Мутахассислар бу технологияни “ердаги авиаташувчи”га қиёсламоқда: зирҳланган машина дронларни учириш платформаси ва энергия маркази вазифасини бажариши мумкин.
Бундай тизим дронларнинг парвоз вақтини анча узайтириши мумкин. Бу уларга узоқ муддат кузатув олиб бориш, зарба бериш ва радиоэлектрон кураш операцияларини тез-тез қўнмасдан бажариш имконини беради.
Синовларда транспорт воситасига ўрнатилган тизим самолётсимон дронларни тахминан 15 метр баландликда 3,1 соатгача ҳавода ушлаб турган. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берган.
Лойиҳа раҳбари Сун Ливэйнинг айтишича, энг қийин вазифалардан бири дрон ва ердаги қурилма ҳаракатда бўлган пайтда микротўлқинли нурни аниқ йўналтириш бўлган. Бу муаммо GPS, реал вақтда кузатиш тизими ва дроннинг борт бошқаруви орқали ҳал қилинган.
Технология дронларнинг аккумуляторларга боғлиқлигини камайтириши мумкин. Натижада улар енгилроқ бўлади, кўпроқ сенсорлар ёки оғирроқ ускуналарни кўтара олади ва узоқроқ вақт вазифа бажаради.
Мавзуга оид
08:29 / 15.05.2026
Трамп: Пекин Эронга қурол етказмасликка ваъда берди
22:10 / 14.05.2026
Хитой АҚШга Эрон билан можарони ҳал этишда ёрдам таклиф қилди
19:10 / 14.05.2026
Си Жинпинг Трампни АҚШ ва Хитой ўртасидаги «низо» хавфи туфайли Тайван масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди
08:55 / 14.05.2026