Европада сунъий интеллект сабаб миллионлаб иш ўринлари хавф остида қолмоқда
Жаҳон иқтисодий форуми прогнозларида келтирилишича, 2030 йилга бориб 94 миллион европалик ишчи автоматлаштиришнинг ривожланиши сабаб қайта тайёрловга муҳтож бўлади.

Фото: Getty Images
Жадаллик билан ривожланиб бораётган сунъий интеллект туфайли Европада 2027 йилга бориб 83 миллионта иш ўрни тугатилади. Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форуми прогнозларига таяниб, Euronews хабар берди.
Қайд этилишича, 2030 йилга бориб 94 миллион европалик ишчи автоматлаштиришнинг ривожланиши сабаб қайта тайёрловга муҳтож бўлади. Ишчиларига сунъий интеллект хавф туғдираётган соҳалар қуйидагилар: меҳмонхона ва умумий овқатланиш бизнеси (94 фоиз), санъат (80 фоиз), улгуржи ва чакана савдо (68 фоиз), қурилиш (58 фоиз), шунингдек, транспорт ва логистика (50 фоиз).
«2030 йилга бориб 21 миллион киши ўз соҳасини ўзгартиришга мажбур бўлиши мумкин. Ушбу инсонларнинг аксарият қисми олий маълумотга эга эмас», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, яқин йилларда бошқа йўналишларда иш ўринлари сони сезиларли даражада ошиши кутилмоқда: 69 миллионга яқин янги вакансиялар пайдо бўлади. Аммо Европада мазкур иш ўринлари нотекис тақсимланиши мумкин: европаликларнинг 40 фоизга яқини меҳнат бозори қисқарадиган ҳудудларда қолиб кетади. Тадқиқотда мазкур минтақаларга ёрдам бўлиши учун масофадан туриб ишлашни рағбатлантириш таклиф этилмоқда.
«Айни вақтда Европада меҳнат унумдорлиги Амстердам, Копенгаген, Лондон, Мадрид, Мюнхен ва Париж каби бир нечта меҳнат бозорларида жамланган», — дея таъкидланади хабарда. Мазкур шаҳарларда Европа аҳолисининг 20 фоизи яшайди, аммо ЯИМнинг 43 фоизи, иш ўринлари ўсишининг 35 фоизи улар ҳисобига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Интеллектуал мулк соҳасида янги кўкрак нишони таъсис этилади
Ўзбекистон | 09:31
-
Қамчиқда юкхонадаги электроскутерда юз берган қисқа туташув оқибатида Changan ёниб кетди
Ўзбекистон | 09:28
-
Географик кўрсаткичларни ривожлантириш бўйича oriGIn Uzbekistan ташкилоти ташкил этилади
Ўзбекистон | 08:50
-
Келлог: Киев Россияга тўртта ҳудудини беришга рози бўлмайди
Жаҳон | 08:35
Мавзуга оид

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

12:16 / 29.03.2025
Ўзбекистонликлар ишлаш учун Европанинг қайси давлатларига кўпроқ боряпти?

14:15 / 24.03.2025