Жаҳон | 13:50 / 31.10.2024
5235
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойни КХДР аскарлари Россиядан олиб чиқиб кетилишига эришишга чақирди

АҚШ маъмурияти Пекиндан ҳарбийлар Россия Федерациясига юбориш билан боғлиқ вазият фонида Шимолий Корея расмийларига босим ўтказишни сўради, деб хабар бермоқда CNN.

Фото: ТАСС

Қўшма Штатлар Хитойни Россия Федерациясида жойлашган Шимолий Корея қўшинларини доимий жойлаштириш жойларига қайтаришга эришишга чақирди. Вашингтон Хитой ҳукуматидан алоқаларни давом эттираётган Шимолий Корея раҳбариятига босим ўтказишни сўради, деб хабар берди CNN 30 октябр, чоршанба куни номи ошкор этилмаган америкалик расмийларга таяниб.

Улардан бирининг айтишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилиши билан боғлиқ вазият юзасидан бир қатор бошқа давлатларни Пекин билан боғланишга кўндириш ҳақида кўрсатма берган. Бироқ CNN суҳбатдошлари Ғарб расмийлари бу масала бўйича «Хитой Шимолий Кореянинг режаларига халақит бериши юзасидан оптимистик кайфиятда эмаслигини» тан олган.

Осиё ОАВ: КХДРдан қочган 200 киши Украинага ёрдам беришга тайёр

Жанубий Кореяда яшовчи шимолий кореялик қочқинлар, агар улар Украинадаги фронтга ўтказилса, Шимолий Корея ҳарбий хизматчиларига таъсир ўтказиб, Украина армиясига ёрдам беришга тайёр. Ҳонгконгнинг South China Morning Post газетаси сешанба куни хабар беришича, 200 га яқин қочқинлар гуруҳи «собиқ сафдошларига қарши психологик уруш кампаниясини бошлаш учун Украинага бормоқчи».

Гап армияда 7 йилдан 9 йилгача хизмат қилган, тажрибага эга собиқ КХДР ҳарбийлари ҳақида бормоқда. Улар ўзларининг ички билимларидан шимолий кореяликларнинг психологик заифлигидан фойдаланиш, уларни тартибсизлантириш ва Украинадаги фронтга жўнатишса, руҳиятини бузиш учун ишлатмоқчи.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид