2024 йилда ўртача глобал ҳарорат 1,5 даражага ошади. Иқлим бўйича Париж келишувида бунга йўл қўймаслик белгиланган
Экспертларнинг айтишича, 2024 йилнинг октябри кузатувлар тарихидаги энг илиқ октябр ойи бўлади.

Фото: Getty Images
2024 йил энг иссиқ календар йилига айланиши кутилмоқда. Жорий йилда ўртача глобал ҳарорат 1850-1900 йиллардаги саноат давригача бўлган кўрсаткичдан 1,5 даража Целсийга ошиши мумкин. Бу ҳақда Европадаги Cоперниcус иқлим ўзгариши хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда ўртача глобал ҳарорат саноат давригача бўлган кўрсаткичдан 1,48 даражага кўтарилган.
Экспертларнинг айтишича, 2024 йилнинг октябри кузатувлар тарихидаги энг илиқ октябр ойи бўлади (2023 йилдан кейин). Ўтган йили ҳавонинг ўртача глобал ҳарорати 15,25 даражани ташкил этган. Бу 1991-2020 йиллардаги октябр ойларига қараганда 0,8 даражага юқори.
BBC’нинг қайд этишича, ҳароратнинг кўтарилишига инсон фаолияти натижасида юзага келаётган иқлим ўзгариши, шунингдек, Эл-Нино каби иқлим феноменлари таъсир кўрсатмоқда.
Дунё давлатлари томонидан 2015 йилда қабул қилинган Иқлим бўйича Париж келишувида ўртача глобал ҳароратнинг 1,5 даража Целсийдан ошиб кетишига йўл қўймаслик белгиланган.
Аввалроқ октябр ойи метеорологик кузатувнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлганини маълум қилганди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг қатор туманларида ва Қизилқум чўлининг ғарбий қисмидаги баъзи жойларда ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кузатилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35
-
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ
Жаҳон | 20:19
-
Исроилнинг ҳужумлари – Эрондаги ҳокимиятнинг мавжудлигига таҳдидми?
Жаҳон | 19:45
-
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон | 19:23
Мавзуга оид

11:17 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади

12:01 / 24.03.2025
Ҳароратнинг кескин ўзгариши бўғимларга қандай таъсир қилиши айтилди

13:11 / 08.03.2025
Иқлим хавфи – 2025 индекси эълон қилинди. Унда нималар ҳақида сўз боради?

12:25 / 29.01.2025