Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.
Янгийўл тумани, “Пахтачи” МФЙ ҳудудида бўлиб ўтган рейд давомида давлат рақами ечиб олинган юклагич (экскаватор) ёрдамида юк ташувчи автотранспорт воситасига Чирчиқ дарёсининг оқим бўйлаб ўнг қирғоғи муҳофаза минтақаси ҳудудидан қум-шағал аралашмаси ортиб берилаётгани аниқланди.
Инспекторлар томонидан ҳолатга аниқлик киритилганида “М.Қ.Т.” МЧЖга тегишли автотранспорт воситалари ёрдамида қум-шағал аралашмаси қазиб олиниб, “Г.С.” МЧЖга тегишли бўлган тош майдалаш цехига олиб бориб тўкилаётгани маълум бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра, табиатга 233 миллиард 99 миллион 588 минг 672 сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун Тошкент вилояти прокуратурасига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Мавзуга оид
10:12 / 05.11.2025
Чирчиқда “Ақлли шаҳар” тизими босқичма-босқич жорий этилади
11:37 / 09.10.2025
Табиатга уюштирилган ҳужум 839 миллион сўмга тушди
15:10 / 01.10.2025
Бир ойда табиатга 46,7 млрд сўмлик зарар етказилди
15:35 / 27.08.2025