Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябр куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда соҳадаги таҳлил ва талабдан келиб чиқиб, муҳим йўналишлар бўйича тайёрланган таклифлар ҳақида сўз борди. Жумладан, онкологик касалликлар скринингларни кенгайтириш ва уларнинг реестрини юритиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, гематология, кардиология, эндкринология касалликларини эрта аниқлаш ва уларни даволаш бўйича уч йиллик дастурлар бу йил якунига етади. Мутасаддиларга эришилган натижаларни ҳисоб-китоб қилиб, уларнинг муддатини узайтириш бўйича кўрсатма берилди.
Тиббиёт муассасаларига марказлашган ҳолда дорилар харид қилишда ҳам камчиликлар бор. Баъзи шифохоналарда талабга нисбатан кам олинган бўлса, баъзиларида дорилар ортиб қолган. Шу боис дори воситалари ва тиббий буюмларни ўн беш ойлик талаб асосида харид қилиш тизими таклиф этилмоқда. Бунда келгуси йиллар учун эҳтиёжлар 1 августдан кечикмасдан, Давлат бюджети параметрлари билан бир вақтда шакллантирилади.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади. Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб, оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади.
Яна бир таклифга кўра, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади. Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди.
Мамлакатимизда санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотини хабардор қилиш тартибини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
17:59 / 06.05.2026
Самарқандда хатна фожиаси: соғлом болаларни носоғлом тизим ўлдирди
07:12 / 06.05.2026
2030 йилгача 3 мингдан ортиқ давлат тиббиёт муассасаси лицензияланади
21:10 / 03.05.2026
Наманганда аёл укол олаётганда вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
22:14 / 20.04.2026