Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаси ташкил этилади
Шунингдек, ҳар бир мактабда босқичма-босқич спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади.
«Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.
Қарорга кўра, 2025 йил:
- 1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;
- 1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларнинг спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;
- 1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани «Лочин» дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил этилади;
- 1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
- 5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;
- ҳар бир мактабда босқичма-босқич спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;
- ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақалари ташкил этилади.
Мавзуга оид
18:05 / 26.05.2026
Янги ўқув йилида 800 мингга яқин бола 1-синфга қабул қилинади
21:17 / 07.05.2026
11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
19:36 / 08.04.2026